Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
Сардобада яшаётган кам таъминланган ва умуман ночор ахволда колган оилалар фарзандларини туйларини килиб бериш керак. Аминманки бундай оилалар жуда куп. Хатто тв.дан хам бир аёл айтиб утти бир умр йикган сарпаларим окиб кетти деб. Янги уйларга янги бахтли оилалар кучиб утармиди ушанда.
Яна ишончли одамларни қўйиб, мониторинг ўтказилса, хақиқий мухтожларни аниқлаш қийинмас. Буларга энг зарур озиқ-овқат, кийим-кечак, уй таъмири, беморга дори, боласининг контрактини тўланса яхши эди. Кўп одамларга озроқдан бўлса хам ёрдам берилса яхши бўларди.