Маслаҳатингиз керак

Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция ташкил қилгандик.

Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами 19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак, 203 млн сўм бўлади.

Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.

Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.

Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами 70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса 10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги 20 минг сўмдан тўғри келади.

❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак. Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.


👉 @xushnudbek 👈

2661 comments

Show 100 more comments
Temur Soatov
Assalomualaykum bu judayam mushkul vaziyat Xushnud aka men shunaqa fikir bermoqchiman maxsus chuqirlashtirilgan maktab internat hech bo'lmaganda birdona shunday ta'lim dargohi tashkil qilish kerak ahvoli og'ir eng kambag'al oila farzandlari o'qisin ta'lim qatiy asosda bo'lsin . Bo'ldi aholiga moddiy yordam juda kopayib ketsayam buyog'iga boqimandalikka o'tib ketamiZ .
Pulni halok bo'lgan milliy gvardiyachilarning oilalariga berish kerak meni fikrimcha
Масчид қуруб берсангиз, ёки пулга яраша бошлаб берсангиз савоби болларингизни боласигача етади. Ўйлаб кўринг. Ёки иккита оилага ховли.
Assalomu alaykum. Ishlarizni kuzatib boraman. Bu pullar qanday nima un sarflanishidan qati nazar nazoratining boshida òzingiz turing... menimcha kochalarni togirlashga sarflangan maqullroq. Inson ishga oqishga toyga ohirgi manzilimizgaxam ravon kochalardan borganiga nima yetsin...
Бузилган уйларнинг реконструкциясига сарфлаб, имкон борича одамларни уз бошпанасига кайтишига кумаклашиш.
Assalomu Alaykum! Andijon hokimi odatda har bitta mahallada kichik kichik aqlli ferma larni tashkil qilgandi, unga kora bitta tadbirkor deylik 5 ta mahalla honadonlariga zotdor tuxum qoyadigan tovuqlarni tarqatgan va tovuq uchun yemini ham ozi tarqatadi faqat shart shundan iboratki olingan tovuqlar aholiga qoladi i plus tovuq tuxumlarini yarmi davlatga yarmi aholiga yoki bolmasa tuxum narxi owa aholiga arzon holatda sotiladi, AYTMOQCHIMANKi hohlang shunday yol tuting yoki biror tajribali tadbirkor bilan maslahat qiling
Ассалому алейкум.
Манимча у ерда огир касаллар хам йук эмас , пули йук даволашга,огир ахволдаги карияларга ёрдам бериш керак
Бу маблагларга у ердаги ахолига озик-овкат олиб бериш ёки ехтиёжидан келиб чиккар холда бирон нарса олиб бериш керак деган фикрдаман
Ayrim odamlarga pul bersang shu zahotiyoq yeb, rahmat ham aytmay - "shunday bo'lishi kerak, majburlar" deb qabul qilishadi. Menimcha u mablag' 4 sotih erda ikki qavatli bino qurilishiga yetadi xolos. Investitsiya qilish kerak. Yani keyinchalik daromad keltiradigan biron-bir ishlab chiqarish ob'ektimi, masalan oziq-ovqatni qayta ishlashmi, ...bilmadim. Lekin keyinchalik undan keladigan daromadni hayriya qilib borsa bo'lar, lekin bunga sabr kerak. Qisqarog'i esa, har ko'chaga suv bosma krant qoqib bersa ham bo'ladi.
Ra'no Esonova
Assalomu alaykum Sardobadan jabr ko'Ryan larga davlatimiz baraka topishsin keragidan ortiq qilib yordam berishdi yig'ilgan pulni virusdan davolanayotganlarga yordam berayotgan tashkilotlarga bering harna bir kunlik dori darmonlarning bir qancha qismini qoplar
ИСЛОМБЕК
Maktab qurin berish kk
1. Ҳамма умумий фойдаланадиган нарсалар (гузар, сатарошхона, нонвойхона, емхона, йўл, мактаб, масжид, кутубхона)ларга сарфлаш;
2.Маҳаллалардаги дўконларга огоҳлантирмасдан кириб бориб, қарз дафтардаги қарзларга тўлаб юбориш, дафтарни йўқ қилиш;
3. Артизан қудуғи қазиб сув чиқариш, ўрталиққа ёки мактабларга;
4.ҚВПга ёки туғруқхонага (чала чақолоқларни соладиган) бирон бир зарур тиббий диагностик аппарат олиб бериш;
5. Болницага бориб энг оғир беморларга ёрдам бериш
6. Ногиронларга аравача олиб бериш
7. Етим болаларга омонот очиш ёки моддий ёрдам кўрсатиш
8. Ночор оилаларнинг уйларига жиҳоз олиб бериш ва ҳ.к.
Murodilla. Absattarov.
Yana 1 taklifim online kutubxona qurishni, va o‘zbek va jaxon adabiyoti namunalaridan olib kelinsa xalqimiz o‘qib dunyoqarashi, bilim saviyasi yanaxam oshadi dep oylayman
1) barcha axolini ushbu qilgan ishimiz birdek foydasi boladi
2) yoshu qari bemalol foydalanishi mumkin boladi
3) fuqarolarning ongi sezilarli darajada osishga erishadi
4) qilgan ishimiz barchaga teng taqsimlanishini korishimiz mumkin
Muhtojlarga kiyim kechak yoki oziq ovqat yo bo'lmasam chorva ko'rinishida
Assalomu alaykum hammaga. Menimcha bu pulni yuqoridagi fikrlarga qo‘shilgan holda bog‘cha yoki maktab, yoki bo‘lmasa shifoxonaga ishlatgan ma'qul chunki bu ayni vaqtda bu juda ham kerakli bo‘lgan sohalar xisoblanadi.
Узингизга олинг пулларни факат шу шарт бн:
Сардобада булаётган курилиш, янгиланиш ва тошкиндаги угириликларни тулик очиб беришга харакат килинг. Бечора лакка баликларни тухматтан халос этин. 🧐🧐🧐 . У ерда ов килган акула ва буриларни куркмасдан исмини айтинг
Узингизга олинг пулларни факат шу шарт бн:
Сардобада булаётган курилиш, янгиланиш ва тошкиндаги угириликларни тулик очиб беришга харакат килинг. Бечора лакка баликларни тухматтан халос этин. 🧐🧐🧐 . У ерда ов килган акула ва буриларни куркмасдан исмини айтинг
Узингизга олинг пулларни факат шу шарт бн:
Сардобада булаётган курилиш, янгиланиш ва тошкиндаги угириликларни тулик очиб беришга харакат килинг. Бечора лакка баликларни тухматтан халос этин. 🧐🧐🧐 . У ерда ов килган акула ва буриларни куркмасдан исмини айтинг
Узингизга олинг пулларни факат шу шарт бн:
Сардобада булаётган курилиш, янгиланиш ва тошкиндаги угириликларни тулик очиб беришга харакат килинг. Бечора лакка баликларни тухматтан халос этин. 🧐🧐🧐 . У ерда ов килган акула ва буриларни куркмасдан исмини айтинг
Anvar Sunatov
Sport kompleksi qurish kk
Akbar Ashurov
Assalomu akaykum. Sardobalik yolg`iz onalarga bering, yolg`iz onalar unchalik ko`p bomasa kerak farzandlari kelajagiga asqotadi.
Show next 100 comments