Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
1-таклиф. Ижтимоий химояга мухтож ахоли катлами орасидан ночор вазиятда булган ёки бокувчисини йукотган ёлгиз оналарга ёрдам килинг. Уларга уз бизнесларини бошлаш учун ёрдам килинг. Тупланган сармояни йуналтиринг. Йул йурик курсатинг. Моддий ахволини яхшилаб олсин.
2-таклиф. Мана шу худудда олдин фаолият курсатган ва ушбу фожеа оркали бизнесини йукотган тадбиркорларга ёрдам килинг. Бу оркали тезрок махаллий ахолини иш билан таъминлашида кумаклашинг.
3-таклиф. Шахсан ташриф буюриб, хакикатда хозирги вазиятни уз кузингиз билан куриб, камбагал булган оилага уй сотиб олишида ёрдам беринг.
4-таклиф. Худди шундай ахоли катламига мансуб фукаролар руйхатини шакллантириб 1 тадан корамол ёки согин сигир олиб беринг. Бу хам кейинчалик уз вазиятини яхшилаш учун имкон беради деб уйлайман.
Мен факат уз фикримни айтдим.
Ёки шахсан текшириш куриб оила ларга чорва моллари ёки паррандалар олиб бериш хам мумкин хар холда бир корига ярайди
Ту́гри юкоридагиларнинг фикрига ку́шиламан озик овкатларга ажратилса икки уч кунда барибир тугайди.
Шу Сизларнинг сайи харакатларингиз бн тугалланмаган у́кишларини тугатиб олишар шу йил кираётганларига хам 100% грантга илинмайди кантрактлари ту́лашга ишлатилса нур устига аьло нур бу́лар бу албатта менинг фикрим
2. Китоб укисин. Китоб совга килинг.
3. Мачит куринг ёки уни тамирланг.
4. Мактабни тамирлаб беринг, компьютерлар олиб беринг мактабга албатта