Маслаҳатингиз керак
Ёдингизда бўлса, «Сардоба» фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш учун GoFundMe платформасида акция
ташкил қилгандик.
Саховатли инсонларнинг ёрдами билан жами
19 минг 949 АҚШ доллари йиғилди. Бу Марказий банк курси бўйича ҳисобласак,
203 млн сўм бўлади.
Шу билан акцияга якун ясамоқчимиз. Ҳозирда АҚШдаги ватандошларимизнинг кўмаги билан пулни платформадан ечиб олиб, Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар қилинмоқда.
Энди олдимизда янада масъулиятли иш турибди, яъни
бу пулни мақсадли ва нисбатан ижтимоий адолатли қилиб сарфлаш. Очиғини айтсам, шу жойига келганда бошим қотиб турибди.
Ушбу суммани жабрланган аҳолига пул кўринишида тарқатганимиз билан, кўпчиликка урвоқ ҳам бўлмайди. Жами
70 минг аҳоли эвакуация қилинган. Майли, ҳеч бўлмаса
10 минг кишига тарқатамиз десак ҳам, атиги
20 минг сўмдан тўғри келади.
❓Шу вазиятда маслаҳатингиз керак.
Қандай йўлни тавсия қиласизлар? Таклифларингизни ёзсангиз хурсанд бўлардим. Зора бирор оптималроқ ечимини топсак. Раҳмат.
👉 @xushnudbek 👈
1.Сув хаёт манбаи,Хар 20 кишига 1 тадан миниартизан куриб берилса уларни ичимлик сувигаям,дехкончилик экинларига хам,чорва молларига хам хаммасига етади.Миниартизанни 1 таси 5млн атрофида(хамма харажати ичида)куриб берилади.203 млнга уртача 41 тадан 45 тагача курдириш мумкин.
Коментларда жуда йахши фикрлар берилипти. Билимга сармоя; есталик хайкал; ичимлик сувини хал килиш. Булар ажойиб гоялар. Лекин буларни менимча шундогам хукумат режага кушган.
Мени фикрим: халк фожиада хам рухан хам ма'нан ва иктисодий зарар куришди. Уйлари ва ичимлик сувлари ва хатто китоблар хам хозир купчилигига далда булолмайди. Чорва моллари, к,уй-ечкилар ва хатто товуклари хам окиб кетган. Халк орасидан енг мухтожлар руйхати килиниб, уларга енг зоттор ургочи согиладиган кора моллардан совга килинса, хам йош болаларига табиий озука, хам шундай иссик хавода уйларида катик-айрон булади. Елда йукчилик. Шуни унутмаслик керак. Хам корни туйади, хам даромадли иш. Ахир Ха демай киш...
Yuqoridagi fikrlardan yana biri ta'lim sohasiga e'tibor. Oliy ta'lim vazirligi bilan muzokora o'tkazib hech bomaganida 500-1000nafar abituriyentlarni davlat granti asosida qoshimcha qvota ajratish kerak.