Паралимпиячиларимиз ҳақида кўп гапирдик, уларни матонат тимсоли сифатида кўрсатдик. Лекин шундай бўлса-да кўпчилик барибир уларнинг жасоратини тўлақонли ҳис қила олгани йўқ.
“Ҳа, нима бўпти, қайсидир мусобақага бориб, ютиб келишибди, шунга шунчами” деб ўйлаётганлар ҳам йўқ эмас.
Аммо гап фақат мусобақада, медалда эмас. Гап уларнинг танлаган ҳаёт йўлида, иродасида, руҳиятида, сабр-тоқатида. Ушбу спортчиларнинг нимаси бизларга ибрат эканлигини одамлар яхшироқ тушуниши учун улар ҳақида кино ва сериаллар олиниши, туркум кўрсатув ва роликлар тайёрланиши керак.
Мен биргина мисол айтай. Узунликка сакраш бўйича кумуш медал соҳиби, кўзи ожиз спортчилар орасида Ўзбекистон тарихида илк медални қўлга киритган Асила Мирзаёрованинг тарихини, ҳаётий ҳикоясини эшитганимда, таъсирланиб роса йиғладим. Ҳатто уйдагиларим “нима бўлди, тинчликми”, деб ҳайрон бўлишганди.
Бу йиғи кимгадир раҳмим келганидан эмасди, асло. Аксинча ўзимдан уялиб йиғладим, ҳаётимга разм солиб, нақадар ношукрлигимни, Аллоҳ берган неъматларга етарли даражада шукрона айтмаётганлигимни, баъзан арзимаган кичик масалалар учун ҳам норози бўлиб, сиқилиб юришимни ўйлаб, виждоним қийналиб йиғладим. Шундоққина ён атрофимда менга ўз ҳаёти билан намуна бўладиган минглаб инсонлар борлигини кўриб, ҳис қилиб йиғладим.
Сал кейинроқ сизларга ҳам айнан нимадан таъсирланганимни бафуржа айтиб бермоқчиман. Балки кимларгадир ибрат бўлар бу.
👉 @xushnudbek 👈
Манимча бу тугма эмас
Yiliga 2 oy uqiysilaru