Паралимпиячиларимиз ҳақида кўп гапирдик, уларни матонат тимсоли сифатида кўрсатдик. Лекин шундай бўлса-да кўпчилик барибир уларнинг жасоратини тўлақонли ҳис қила олгани йўқ.

“Ҳа, нима бўпти, қайсидир мусобақага бориб, ютиб келишибди, шунга шунчами” деб ўйлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Аммо гап фақат мусобақада, медалда эмас. Гап уларнинг танлаган ҳаёт йўлида, иродасида, руҳиятида, сабр-тоқатида. Ушбу спортчиларнинг нимаси бизларга ибрат эканлигини одамлар яхшироқ тушуниши учун улар ҳақида кино ва сериаллар олиниши, туркум кўрсатув ва роликлар тайёрланиши керак.

Мен биргина мисол айтай. Узунликка сакраш бўйича кумуш медал соҳиби, кўзи ожиз спортчилар орасида Ўзбекистон тарихида илк медални қўлга киритган Асила Мирзаёрованинг тарихини, ҳаётий ҳикоясини эшитганимда, таъсирланиб роса йиғладим. Ҳатто уйдагиларим “нима бўлди, тинчликми”, деб ҳайрон бўлишганди.

Бу йиғи кимгадир раҳмим келганидан эмасди, асло. Аксинча ўзимдан уялиб йиғладим, ҳаётимга разм солиб, нақадар ношукрлигимни, Аллоҳ берган неъматларга етарли даражада шукрона айтмаётганлигимни, баъзан арзимаган кичик масалалар учун ҳам норози бўлиб, сиқилиб юришимни ўйлаб, виждоним қийналиб йиғладим. Шундоққина ён атрофимда менга ўз ҳаёти билан намуна бўладиган минглаб инсонлар борлигини кўриб, ҳис қилиб йиғладим.

Сал кейинроқ сизларга ҳам айнан нимадан таъсирланганимни бафуржа айтиб бермоқчиман. Балки кимларгадир ибрат бўлар бу.


👉 @xushnudbek 👈

238 comments

Show 100 more comments
Parizod Soliyeva
Kutamiz🙏🙏🙏
Zor bolar edi aytib bersez
Intizorlik bilan kutaman.
Oftobxon Soatboeva
Assalomu alaykum,yaxshimisiz,ishlarizga omad,hikoyaning davomini kutamiz,aslida bu sportchilarimizdan qancha fahrlansak arziydi.
Fotima Burxonova
Albatta. Biz bilan ham bo'lishing. Biz ham o'quvchilarimizga ibrat sifatida so'zlab beramiz.
Asalom alekum oilada 3nafar farzand OTMda tolov-shartnoma asosida oqisa yotoqxonaning belgilangan summasida ozgarish boladimi
シ︎𝐴𝑏𝑢𝑏𝑎𝑘𝑖𝑟𝑜𝑣𝑎♕︎
Kutib qolamizzz
Sarvinoz Mamasodiqova
Men ham bularni koʻrib juda xulosa qildim,20yoshga kirib universitetga kirishni uddalabman xolos,atrofimizda qancha koʻzi ochiq,oyoq qoʻli butunlar bor,lekinnnnn yeb ichishdan,siyosatni ayblashdan boshqasiga yarashmaydi,paralimpiyayachilar faqatgina sogʻlom odamlargina ijtimoiy muhit xizmatchisi emasligini tushuntirdh qoydi,maktab paytda bularni oyogi kalta,koʻzi koʻr,oyogi choʻloq deb kamsitgan insonlar ularni korib yoqasini 1marta emas,1000marta tishlagani aniq,omadingizni bersin,zero Oʻzbekiston yoshlari hali dunyoni titratadi🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Asila haqida sevimli tvda Ozim degan korsatuv tayyorlangan ekan ko'rishni tavsiya qilaman . YouTube da bor
Кимматли вактларини давлат идоралари остонасида утказмасдан АЛЛОХ берган имкониятларидан тугри фойдаланиб УЛКАН ютукларга эришиб келишмокда.Хаммага катта ибрат булди.ОФАРИН !!!
Мархабо
Ассалому алайкум. Хушнудбек, мен сиз ёзганларни укиб йиглаб юбордим. Биз ота оналарга, фарзандларимизга урнак буладиган инсонлар хакида курок ёзинг. Кутиб коламиз
Tasr qmedi barbr bulaga. Mol uzbekla. Birovni hayotiga burun suqb kot kovlawni bladi xolos
Mana yana bitta kot kovlar. Qolndan kesa ol sanam wunaqa medal wunca davlat orasda
Murod
gaplarningiz tugri Xushnidbek bizlar oddiy oliy ta'limga kirolmasak shunda ham kuplarni ayblab ko'rsatamiz aslida uzimiz aybdormiz tinchlikka shukur qilmaymiz shu insonlardan urnak olishimiz kerak mening bir qo'shnim bor tugma mutlaqo
hech nimani eshitmaydi ammo juda xursand bo'lib kulib yuradi hech qachon Nozimaga hattoki uyi yuq arzimagan 200 300 ming sum pulga ishlab bir oy oilasini tebratadi ayol boshi bilan mendanda baxtli yashaydi bir chol devorda
Supperlaga oqish qachondan boshlanadi kim anigini bilsa etvorila qayta qayta so'ravomman shu savoli iltimos
Xusanov G'ulom
Хушнудбек ! жуда яхши ёзгансиз , Бир кун ҳамкасблар ўтириб Параолимпиячиларимиз ҳақида уларга берилган мукофотлар ҳақида гаплашдик Шунда бир фикр айтдим . агар шу инсонга мўъжиза бўлиб берилган Кимматбахо машинани . уй ва 200.0 минг долларни берсанг Сенинг тўрт мучангни бутун соғлом килиб берамн деса . Шу инсонлар ҳаммасини қайтариб беришарди деб ўйлайман . Шукур қилиб яшайлик инсонлар !
Haqiqatdan ham bu insonlardan barchamiz o'rnak olsak arziydi.
Show next 100 comments