Шахмат федерацияси билан боғлиқ машмашалар биринчиси эмас. Аввалроқ Гулруҳбегим Тоҳиржонова Федерациядаги қинғир ишлардан қочиб, АҚШ номидан мусобақаларда қатнашишни бошлаганини маълум қилганди.

Дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири Жавоҳир Синдоров ҳам агар бунақа ишларда давом этса, Федерациядан чиқиб кетишини айтганди.

Эътиборли томони, Шахмат федерацияси раҳбарияти 2021 йил 12 ЯНВАРЬ куни Синдоровга жавоб берар экан, биз «олтин балиқча» эмасмиз, оддий жамоат ташкилотимиз деб, ўта хунук муносабат билдирганди. Ва худди ўша 12 ЯНВАРЬ куни Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдиалиев директорлик қиладиган МЧЖга салкам 1 млрд 800 млн сўм пул беғараз ўтказиб берилган.

Бўлди, тушундик. Сизлар иқтидорли шахматчиларни рағбатлантиришга келганда оддий бир жамоат ташкилотисиз, лекин ўзларингизга келганда ҳақиқий «олтин балиқча»сиз!

"Малибу" ва салкам 2 млрд сўм воқеасини тегишли идоралар текшириб кўрармикин? Ёки ёпиқлик қозон, ёпиқлигича қолиб кетадими?


👉 @xushnudbek 👈

337 comments

Nazorat sustligidan yangi Oʻzbekiston
500 минг сӯм или 1 млн сум бӯлганда текширарди буларни текширмайди нонкӯрлар
Bundan katta ishlar ham yopiqligicha qolib ketgan.
Raxmat borilarga shukr, qarab nazorat qilib turasizlar!
This is problem
peshanasidan otvorish kerak bularni
Шу у.н узбекистонда спорт ривожланмайди
Xushnud broga respect
Ha endi hech kim bularga qaramaydi oddly odam 2oooo olsa qamashadi
Abduvohid
Teshib chiqsin
Show next 100 comments