АНТИРЕЙТИНГ: талаба бўлиш кўрсаткичи энг паст бўлган туман/шаҳарлар рўйхати
Хабарингиз бор, каналимиз орқали
mandat.dtm.uz сайтида қайд этилган тест натижаларига оид турли статистик маълумотларни эълон қилиб боряпмиз. Жумладан, ўртача балл бўйича энг яхши кўрсаткич вилоятлар орасида
Бухорога, туманлар орасида
Бувайдага тегишли эканлиги, абитуриент ёшлари талаба бўлиш фоизи бўйича
Қоракўл тумани юртимизда пешқадам экани ҳақида айтгандик.
Энди фақат яхши рейтинглар эмас, балки ёмонлари ҳақида ҳам бироз гаплашсак.
Абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича Ўзбекистондаги энг ёмон кўрсаткич
Сирдарё вилояти Бахт шаҳрига тегишли. Шаҳарнинг атиги
10,9% абитуриенти талаба бўла олган. Кейинги ўринларда Фарғонанинг
Сўх (11,5%) ҳамда Тошкент вилоятининг
Чиноз (12,1%) туманлари эгаллаган.
Ёдингизда бўлса, барча яхши рейтингларда Бухоро ва Фарғона вилоятлари етакчи эди. Ёмон рейтингларнинг барчасида эса
Тошкент вилояти "етакчи". Хусусан, талаба бўлиш фоизи энг ёмон 20 та туман/шаҳарнинг
10 таси, яъни тенг ярми Тошкент вилоятига тегишли. Қолган туманларда ҳам аҳвол яхши эмас. Бутун вилоят бўйича фақат Чирчиқ шаҳри 21,9% натижа кўрсатган, қолган барча 21 та туман/шаҳар 20% дан паст натижа кўрсатган.
Умуман Тошкент вилоятидаги халқ таълими сифати ҳақида жиддийроқ қайғуриш керак, менимча.
Қуйида абитуриентлари талаба бўлиш фоизи бўйича энг ёмон натижа кўрсатган туман/шаҳарлар антирейтинги билан танишишингиз мумкин:
1. Бахт ш. — 10,9%
2. Сўх — 11,5%
3. Чиноз — 12,1%
4. Тошкент т. — 12,3%
5. Нурафшон ш. — 12,6%
6. Мўйноқ — 13,1%
7. Оққўрғон — 13,1%
8. Қуйичирчиқ — 13,2%
9. Янгийўл т — 13,3%
10. Ўртачирчиқ — 13,8%
11. Зангиота — 14,2%
12. Қорасув — 14,5%
13. Андижон ш. — 14,6%
14. Шеробод — 14,8%
15. Янгийўл ш. — 14,8%
16. Оқолтин — 15,1%
17. Сирдарё т. — 15,2%
18. Денов т. — 15,3%
19. Андижон т. — 15,4%
20. Оҳангарон т. — 15,5%
👉 @xushnudbek 👈
Bermagan boʻlsa bu yolgʻon