Сездингизми, охирги пайтлар яна ташкилот ва идораларда меҳнат қонунчилиги аҳволи ёмонлашиб кетди. Ярим тунгача ишлаш, дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш, иш вақтидан ташқаридаги мажлислар сезиларли кўпайди.
Аввалгидек рейдлар ёки баландпарвоз чиқишлар ҳам камайди.
Бизда бир дунёқараш бор. Яхши натижа бўлиши учун жуда кўп ишлаш керак, деб ўйлашади. Гапиртирсанг давлат аҳамиятидаги ишни қиляпмиз, дейишади. Ваҳимаси дунёни бузади [энсасиқотгансмайлик]
Ваҳоланки, ўша ташкилотларнинг эришган натижасини кўрсанг - тайинли гап йўқ. Бунақа натижани кунига 8 соат одамга ўхшаб нормал ишласа ҳам қилиш мумкин.
Замонавий дунёда ишнинг кўзини билган ақлли раҳбарлар ходимларига кўпроқ дам олиши учун
имкон беради, қолоқ ва эскича ўйланадиган тизимлар эса ходимларини эшшакдай, қулдай ишлатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳам улар доим қолоқ бўлиб қолаверадилар.
Юқоридаги видео - тинимсиз ишлаш муваффақият калити эмас, балки пайти келганда ишни тўхтатишни билиш кераклигига яққол мисол бўла олади.
👉 @xushnudbek 👈
Чет элда ишлаб юрганларимда иш жойимизда турли давлатлардан ишчилар бор эди.
Хаммамиз йигилиб тушлик килардик, тушлик пайтида гохида барча узини давлатини ватанини ютуклари хакида гапирар эди.
Биз узбеклар 3- 4 та эдик.
Бизга навбат келганимизда бирисиз куйиб иккинчимиз иккинчимиз куйиб учинчимиз ватанимиз давлатимизни мактар эдик биздан утган алломалару олимлар давлатимиздаги табиий бойликлар узбек миллий тоамлари.
Бошка давлатдан келганлар диккат билан эшитар эди, кейин улар бир гапни айтишди.
Агар айтганларинг рост булса Сизлар бу ерда нимага юрибсизлар.
Улар бу гапни шу даражада айтишдики бизни кузимиздан еш чикиб кетди.
Oliy maʼlumotli boʻlishing kerak deydiyuuuuu lekin.....
Siz nishonning marrasiga urasizda. Videoni ham boplabsiz.......