Сездингизми, охирги пайтлар яна ташкилот ва идораларда меҳнат қонунчилиги аҳволи ёмонлашиб кетди. Ярим тунгача ишлаш, дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш, иш вақтидан ташқаридаги мажлислар сезиларли кўпайди.
Аввалгидек рейдлар ёки баландпарвоз чиқишлар ҳам камайди.
Бизда бир дунёқараш бор. Яхши натижа бўлиши учун жуда кўп ишлаш керак, деб ўйлашади. Гапиртирсанг давлат аҳамиятидаги ишни қиляпмиз, дейишади. Ваҳимаси дунёни бузади [энсасиқотгансмайлик]
Ваҳоланки, ўша ташкилотларнинг эришган натижасини кўрсанг - тайинли гап йўқ. Бунақа натижани кунига 8 соат одамга ўхшаб нормал ишласа ҳам қилиш мумкин.
Замонавий дунёда ишнинг кўзини билган ақлли раҳбарлар ходимларига кўпроқ дам олиши учун
имкон беради, қолоқ ва эскича ўйланадиган тизимлар эса ходимларини эшшакдай, қулдай ишлатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳам улар доим қолоқ бўлиб қолаверадилар.
Юқоридаги видео - тинимсиз ишлаш муваффақият калити эмас, балки пайти келганда ишни тўхтатишни билиш кераклигига яққол мисол бўла олади.
👉 @xushnudbek 👈
Телеграмдаги каналингизни доим кузтиб бораман. Фермерларни кандайдир бир уюшмага мажбурий турда аъзо килиш хакидаги макола уйландириб колди. Мен бир пайтлари Савдо-саноат палатасида юрист булиб ишлаганман. Савдо-саноат палатаси хакида фикрингиз кандай?
Amaldorlarimiz kichkinagina ish qilsa ham piar uchun qarsakbozlikni qotiradi lekin 🤦♂️
Eeeh xullas eski hammom, eski tosligacha qolsa ham mayli edi. Qaytangi bori ham yo‘qolmasa 😅.