❗️Талабалар диққатига! «Ташаббускор бюджет элчиси» бўлишни истайсизми? Қимматбаҳо совғалар ютиб олишни-чи? Энг асосийси ўз маҳаллангизга фойдангиз тегишини хоҳлайсизми?
Кўпчилик талабалар яқиндагина ўз уйларидан ўқишга қайтишди. Яна минглаб талабалар ҳалиям уйларида, уларнинг ўқиши бошланмаган. Вилоятига, туманига, қишлоғига бориб қайтган талабалар у ердаги муаммоларга ҳам бевосита дуч келишади. Ёки свет, ёки сув, ёки йўл муаммоси, ёки қайсидир боғча/мактабнинг абгор аҳволи ва ҳ.к.
Хўп, шунақа пайти нима қилса бўлади? Қачон бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин? Қачон бюджетдан пул ажратиладию, қачон Сизнинг маҳаллангизни ҳам тегишли дастурга киритишади?
Буни кутиб ўтириш шартми? Ундан кўра ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими? Айниқса, ёш ва замонавий талабалар бу бўйича ўрнак ва лидер бўлиши керакмасми?
Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бошланган. Унга кўра, фуқаролар бюджетнинг бир қисмини қайси муаммога ажратишни
ўзлари ҳал қилишади. Ўтган йили 500 млрд атрофида пул ажратилган бўлса, бу йилги биринчи мавсумга
1 трлн (!!!) сўм пул ажратилган.
Энг қизиғи, Молия вазирлиги талабалар учун алоҳида танлов эълон қилди. Унга кўра, талаба сифатида рўйхатдан ўтиб, ташаббус қолдирган ва ўз ташаббусини тарғиб қилиб, энг кўп овоз олган
50 нафар талабаларга
«Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвон берилади. Бундан ташқари талабалар ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин ютиб олишлари мумкин. (
батафсил маълумот)
👉 openbudget.uz сайтига киринг, ўз ҳудудингизни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббус қолдиринг (олдин қайси масалаларга пул ажратилишини яхшилаб ўқиб олиш эсдан чиқмасин). Сўнгра ўз ташаббусингизни маҳаллангиздаги қўшниларингиз, ижтимоий тармоқлардаги дўстларингизга тарғиб қилинг. Энг кўп овоз олинг ва Ўзбекистон тарихидаги илк
«Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвонга эга бўлинг.
Унутманг, Сизнинг ташаббусингиз асосида яшаш жойингиздаги қайсидир муаммо ҳал бўлганда
одамлардан эшитадиган раҳматингизнинг ўзи катта ютуқ аслида!
Газига босинглар!
👉 @xushnudbek 👈
YORDAM BERING.
ANCHA TAKLIFLARIM BOR.