❗️Талабалар диққатига! «Ташаббускор бюджет элчиси» бўлишни истайсизми? Қимматбаҳо совғалар ютиб олишни-чи? Энг асосийси ўз маҳаллангизга фойдангиз тегишини хоҳлайсизми?

Кўпчилик талабалар яқиндагина ўз уйларидан ўқишга қайтишди. Яна минглаб талабалар ҳалиям уйларида, уларнинг ўқиши бошланмаган. Вилоятига, туманига, қишлоғига бориб қайтган талабалар у ердаги муаммоларга ҳам бевосита дуч келишади. Ёки свет, ёки сув, ёки йўл муаммоси, ёки қайсидир боғча/мактабнинг абгор аҳволи ва ҳ.к.

Хўп, шунақа пайти нима қилса бўлади? Қачон бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин? Қачон бюджетдан пул ажратиладию, қачон Сизнинг маҳаллангизни ҳам тегишли дастурга киритишади?

Буни кутиб ўтириш шартми? Ундан кўра ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими? Айниқса, ёш ва замонавий талабалар бу бўйича ўрнак ва лидер бўлиши керакмасми?

Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бошланган. Унга кўра, фуқаролар бюджетнинг бир қисмини қайси муаммога ажратишни ўзлари ҳал қилишади. Ўтган йили 500 млрд атрофида пул ажратилган бўлса, бу йилги биринчи мавсумга 1 трлн (!!!) сўм пул ажратилган.

Энг қизиғи, Молия вазирлиги талабалар учун алоҳида танлов эълон қилди. Унга кўра, талаба сифатида рўйхатдан ўтиб, ташаббус қолдирган ва ўз ташаббусини тарғиб қилиб, энг кўп овоз олган 50 нафар талабаларга «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвон берилади. Бундан ташқари талабалар ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин ютиб олишлари мумкин. (батафсил маълумот)

👉 openbudget.uz сайтига киринг, ўз ҳудудингизни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббус қолдиринг (олдин қайси масалаларга пул ажратилишини яхшилаб ўқиб олиш эсдан чиқмасин). Сўнгра ўз ташаббусингизни маҳаллангиздаги қўшниларингиз, ижтимоий тармоқлардаги дўстларингизга тарғиб қилинг. Энг кўп овоз олинг ва Ўзбекистон тарихидаги илк «Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвонга эга бўлинг.

Унутманг, Сизнинг ташаббусингиз асосида яшаш жойингиздаги қайсидир муаммо ҳал бўлганда одамлардан эшитадиган раҳматингизнинг ўзи катта ютуқ аслида!

Газига босинглар!


👉 @xushnudbek 👈

261 comments

Show 88 more comments
Òtkan safar meni tashabbusim ĝolib bòlgandi hech nima bermadi.
Азизбек Дилов
Bosingizlar
Gulnur
Бизда кучамизда 40 дан зиёд оилалар яшайди газимиз юк биздан 1 куча тэпага кэлган газ бизгача етиб кэлмай колган ёруглик юк сувни айтмасаяам булади хэч ким эшитмайди ишсизлик дахшат хокимлар еб ётса булди бизни эшитадиганлар борми якинда хоким ёрдачиси тикув сэхи очаман дэб одамларни расмга тушириб олдида юколиб кетди ахвол ачинарли даражада узи бирорта халкпарвар хакийкий инсон борми рассиядагилар оила бокаман деб улб умри саргардонликда утиб кэтганичии🤔
Biror kimni tashabbusi joylandimi menda joylanmadi
🖤Abdurakhmanova🖤
U tashabbusni summasini hisoblab chiqish kerakmi meni shunchaki g'oyam bor lekin unga qancha mablag' ketishini bilmiman🤦‍♀️ Nima qilishim kk bilmayapman
Assalomu alaykum men tashabbusga kira olmayapman iltimos kirgan odam bizga xam yordam berib yuboringlar
🇽 🇺 🇷 🇸 🇭 🇮 🇩 🇦 🇧 🇴 🇳 🇺
Bizning qishloqda 1 emas 1 neshta muamolar bor har birini kòrsatip òtsam bòladimi
Ташшабус ривожланганча вафот этмасак яхши эди
Факат студентлар учунми бу
Бошка фукаролар хам катнашиши мумкинми
Хасанова Мукаддас
СаломПискент тумани Якалов кишлоги кучамизда йуллар тамир талаб Тошкент вилояти
Bizning maxxala ovoz beraolmaydi bizda internet aloqasi umuman yuqda muommolar juda ko'p lekini yozganim bn ovoz beruvchi bo'lmasa foydasi ham yuq menimcha
Хушнудбек ака смс оркали овоз кандай берилади илтимос ёрдам берворин!
Jahongir
Assalomu alaykum qanday ovoz bersa yoki o‘zim uchun ovoz to‘plashim mumkin Xushnid aka shu haqdayam bir post chiqaramiz yaxshi bo‘lardi
Show next 100 comments