❗️Талабалар диққатига! «Ташаббускор бюджет элчиси» бўлишни истайсизми? Қимматбаҳо совғалар ютиб олишни-чи? Энг асосийси ўз маҳаллангизга фойдангиз тегишини хоҳлайсизми?
Кўпчилик талабалар яқиндагина ўз уйларидан ўқишга қайтишди. Яна минглаб талабалар ҳалиям уйларида, уларнинг ўқиши бошланмаган. Вилоятига, туманига, қишлоғига бориб қайтган талабалар у ердаги муаммоларга ҳам бевосита дуч келишади. Ёки свет, ёки сув, ёки йўл муаммоси, ёки қайсидир боғча/мактабнинг абгор аҳволи ва ҳ.к.
Хўп, шунақа пайти нима қилса бўлади? Қачон бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин? Қачон бюджетдан пул ажратиладию, қачон Сизнинг маҳаллангизни ҳам тегишли дастурга киритишади?
Буни кутиб ўтириш шартми? Ундан кўра ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими? Айниқса, ёш ва замонавий талабалар бу бўйича ўрнак ва лидер бўлиши керакмасми?
Хабарингиз бор, ўтган йилдан бошлаб
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси бошланган. Унга кўра, фуқаролар бюджетнинг бир қисмини қайси муаммога ажратишни
ўзлари ҳал қилишади. Ўтган йили 500 млрд атрофида пул ажратилган бўлса, бу йилги биринчи мавсумга
1 трлн (!!!) сўм пул ажратилган.
Энг қизиғи, Молия вазирлиги талабалар учун алоҳида танлов эълон қилди. Унга кўра, талаба сифатида рўйхатдан ўтиб, ташаббус қолдирган ва ўз ташаббусини тарғиб қилиб, энг кўп овоз олган
50 нафар талабаларга
«Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвон берилади. Бундан ташқари талабалар ноутбук, планшет, e-book қурилмаси, smart watch ва қулоқчин ютиб олишлари мумкин. (
батафсил маълумот)
👉 openbudget.uz сайтига киринг, ўз ҳудудингизни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ташаббус қолдиринг (олдин қайси масалаларга пул ажратилишини яхшилаб ўқиб олиш эсдан чиқмасин). Сўнгра ўз ташаббусингизни маҳаллангиздаги қўшниларингиз, ижтимоий тармоқлардаги дўстларингизга тарғиб қилинг. Энг кўп овоз олинг ва Ўзбекистон тарихидаги илк
«Ташаббускор бюджет элчиси» деган махсус унвонга эга бўлинг.
Унутманг, Сизнинг ташаббусингиз асосида яшаш жойингиздаги қайсидир муаммо ҳал бўлганда
одамлардан эшитадиган раҳматингизнинг ўзи катта ютуқ аслида!
Газига босинглар!
👉 @xushnudbek 👈
G'olib bo'lgan 50 nafar kishiga Moliya vazirligida amaliyot o'tash imkoniyati qo'lga kiritilar ekan.
Shu imkoniyat ixtiyoriy ravishdami?
2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни натижалари октябр ойида эълон қилинганлиги ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунлангунга қадар ёғингарчилик мавсуми бошланганлиги сабабли, 2021 йилда ғолиб деб топилиб, ишлар амалга оширилмаган таклифлар жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилишини маълум қиламиз. Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳозирда мазкур таклифни молиялаштириш учун очилган хисобрақамда сақланмоқда.
Янада тўлиқроқ маълумот олиш учун тегишли туман ёки шаҳар ҳокимликларига ҳамда Молия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ушбу видео-қўлланмалар сиз учун фойдали бўлади деган умиддамиз.
https://t.me/minfinuzb/4072
https://t.me/minfinuzb/3811
Билдирилган қизиқишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида барча фуқаролар иштирок эта оладилар.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасида барча фуқаролар иштирок эта оладилар..
Ушбу телефон рақамига (71) 2391379 қўнғироқ қилсангиз, барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
Сизнинг таклифларингизни кутиб қоламиз.