2020 йил 3 январь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 80 ёшли фуқароси A.Х.нинг оғир аҳволга тушгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалиши муносабати билан мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси шу куннинг ўзида мазкур фуқаро билан алоқа ўрнатди. Унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.