⚡️Сардоба фожиаси юзасидан 2 киши қамоққа олинган
Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот
берди.
Жумладан, баёнотда шундай дейилади:
“Сирдарё вилоятидаги
“Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши бўйича
2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан
"қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, - дейилади баёнотда.
Воқеалар ривожини диққат билан кузатишда давом этамиз.
👉 @xushnudbek 👈
Еки икки айбсиз айбдорларми.
Ахир шунча бегунох инсонлар жабр курди. Ахир шунча углонлар халок булди. Ким шу икки киши
Менимча халкка очик ойдин уларнинг шахси ва мансаби маьлум килиниши керак.