Ички «перевод»лар жавоби чиқишни бошлади
Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида давлат ОТМлари орасида ўзаро ўқишни кўчириш (ички "перевод") бўйича натижалар эълон қилина бошлади.
Шу сабабли ариза берган талабалар ўқишини кўчирмоқчи бўлган ОТМ сайтини кузатиб боришларини тавсия этамиз.
P.S.: юқорида Тошкент давлат педагогика университети сайтидаги
хабардан скриншот.
P.S.: "ўзим ариза топширган ОТМ сайти манзилини қаердан топаман" деб, ўзингизга уятга қўйманг, илтимос, интернетда битта сайтни қидириб топа олмаслик замонавий талаба учун ярашмайди.
👉 @xushnudbek 👈
🎓 Кўплаб абитуриентлар ва жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган мандат кеч эълон қилингани каби энди 2021-2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ҳам ҳанузгача тасдиқланиб эълон қилинмаяпти.
💼 Бунинг натижасида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия қилинган фуқароларга контракт шартномалари берилмаяпти.
✅ Аслида янги ўқув йили учун тўлов-контратк миқдорлари тест натижалари эълон қилингунга қадар тасдиқланиши ва эълон қилиниши, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўз имкониятларига қараб қарор қабул қилиши учун қўшимча вақт берилиши мантиқан тўғри бўларди. Маълумот учун тўлов-контракт миқдорларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори асос қилиб олинади.
🇺🇿 Ваколатли органлардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.
@negativkauz