Тиббиёт ОТМларидаги “ички перевод” масаласидаТиббиёт олийгоҳларида ўқийдиган талабалардан ички “перевод” жавоблари қачон чиқади, деган саволлар кўплаб келиб тушмоқда.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, мазкур масала бўйича
менда бирор маълумот йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъулларига бир неча бор мурожаат қилганман, ҳозирча якуний жавоблар қачон чиқишини айтишмади.
ССВ матбуот хизмати берган
хабарга кўра,
transfer.edu.uz сайти орқали вазирлик тизимидаги
11 та тиббиёт ОТМга талабалар ўқишини кўчириш бўйича
2 968 та ариза келиб тушган.
Жумладан, мос ва турдош йўналишлар бўйича
1 442 та, нотурдош йўналишлар бўйича
382 та ва бошқа ОТМлардан
1 048 та ариза келиб тушган.
“Жорий йил тиббиёт олийгоҳларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаат келиб тушган. Шу боис мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни бироз вақт талаб қилмоқда. Ушбу амалиёт натижалари яқин кунларда эълон қилинади”, - дейилади ССВ хабарида.
👉 @xushnudbek 👈
Канча тулов килинади.Шулар хакида билмокчи эдим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июнида қабул қилинган 393-сонли қарори билан Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомнинг 15-бандида олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш муддатлари белгиланган бўлиб, унга кўра:
👉 ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар,
👉 аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббиёт олийгоҳлари талабалари ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича тузилган комиссияси эса Низомда белгиланган охирги муддатдан бир ойга яқин вақт ўтсада ханузгача талабалар ўқишини кўчириш натижаларини эълон қилгани йўқ, балки хали аризаларни кўриб ҳам чиқмагандур, ариза берган тиббиёт талабаларининг сўровларига эса вазирлик томонидан аниқ жавоб берилмаяпти.
❓Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилувчи тегишли ташкилотлар эса негадир жим. Ўзи Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабларини бузган масъуллар жавобгарликка тортиладими ёки йўқ?
📌 Бош прокуратура нима дейди Низом бузилиши юзасидан?