5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 Келгуси йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб жорий йилдан бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

👉 Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉
мажбурий блокда Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида геометрия ёки информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉
мутахассислик блокида Математика фанидан тушадиган 30та савол ичида информатикадан саволлар бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

❌ келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

❌ тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати ҳозирча расман тасдиқланмади.


👉 @xushnudbek 👈

858 comments

Show 6 more comments
Assalomu alaykum bu ham yaxshi . Allohga shukur talabamiz keyingi yıl boladigan talabalarga omad tılab qolaman
Ha ammo karantin paytida manimca 5ta tanga tayyorlanishni òziga yarasha qiyinchligi bor.
5та яхши емас
Fanalrni ko'paytirish va imtiyozlarni ham ko'paytirish kerak iloji bo'lsa oddiy xalq umuman kira olmasligi kerak.
Болани фикрини бузиш максад
Assalomu alaykum . JISMONIY TARBIYAga topshirsa ham 3ta majburiy fan bo‘ladimi
Qachon ma'sul xodimlar oz ishiga ma'suliyat bilan yodashadi ha? Shu darsliklarni, fanlar blokini oquv yilining ortasida yoki oxirida emas, oquv yilining boshida aytishning iloji yoqmikan. Nahot qiyin shunaqa qilish.
Абдимуратова Шолпан
Хушнудбек укам. Сизга саволим бор эди. Сиз узингиз уша 5 пандан тест булишига мунасабатингиз канака??? Илтимос жавоб кутамиз? Шунки менин парзандларим кийналяпти. Шунки улгира олмай отир. Репититорларимиз хам 3 панни мажбурий таерлаб бошлашди. Майли взносларига эплаб, тулармиз. Лекин. Кизларимиз, Угилларимизга кийин булдии дее.
Jasur
Раҳмат Сизга шунча маълумотларни мухтасар қилиб берибсиз. Илтимос, чет тили ва она тилидан сертификатларнинг қўлланиши бўйича ҳам маълумотни тушунтириб берсангиз...
Асосий блокда математика болса икки марта ишлайдими математикани???
Барно Калниязова
yo'q menimcha abituriyentlar qiynalib qolishadi o'zi 3 blok bo'lgani yaxshi edi
👨‍💼
Assalomalekum yaxshimisizlar bu yil ham 5ta joyga topshirsa bòladim?
Исломбек
мактабни олтин медал бн битирган абитуриент мажбурий фанларни хохлаган биттасидан озод буладими
Nima keragi bor shulani bulani niyati abiturlarni o'qimishli qilishmas bulani niyati bizani o'qishdan uchirib rossiyaga yuborish mosr hammasi DTM🤮
Show next 100 comments