❗️IMEI-кодларга оид янги тартиб ноқонуний жорий этилган
Ёдингизда бўлса, кеча IMEI-кодлари бўйича янги тартиб жорий қилингани ҳақидаги хабарга изоҳ бера туриб, "наҳотки Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгариш киритилган бўлса?" дея бу тартибнинг қонунийлигини шубҳа остига олган эдим.
Бугун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг берган баёнотидан кейин ушбу
янги тартиб ноқонуний жорий этилганига 100% амин бўлдим.
Вазирлик ёки халқни қонунчиликни яхши тушунмайди деб ўйлайди, ёки ўзлари яхши тушунмайди.
Ҳолатни тушунтираман:
Баёнотда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазирлик ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган деб белгиланган. Шу сабабли «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, яъни тизим оператори IMEI-кодни рўйхатдан олиш тартибига ўзгариш киритган. Эътибор қилинг, ўзгаришни вазирлик эмас, балки бошқа ташкилот киритган.
Энди бир бошидан бошлаймиз.
IMEI-кодларни рўйхатга олиш жараёни қанақа бўлиши Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 йилдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган
Низомда аниқ белгилаб қўйилган.
Ушбу Низомда IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш чоғида телефон рақами ариза берувчининг номида бўлиши кераклиги ҳақида бирорта қоида йўқ. Бунақа талаб қўйилмаган. Низомнинг 17-бандида ариза берувчидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди, деб ёзиб қўйилган.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори, яъни Ҳукумат ҳужжати. Халқ тилида содда қилиб айтганда, бу Низомни Бош вазир имзолаб, тасдиқлаган. Бу ердаги тартибни ўзгартириш учун яна бир марта Бош вазир тегишли ҳужжатни имзолаши ва рухсат бериши керак. На вазирлик, на қанақадир ДУК ўзбошимчалик билан Бош вазир тасдиқлаган ҳужжатни ўзгартира олмайди.
Аммо бугунги кунда Вазирлар Маҳкамаси қарорига ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Демакки, кеча ушбу тартиб ҳеч бир асоссиз ўзгартирилди. Ва буни вазирликдагилар тўғри дея баҳолаб баёнот берди.
❓Савол: ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ёки ДУК раҳбари Бош вазирдан устунми?
Ёки юртимизда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга амал қилиш тўхтатиб қўйилдими? Исталган вазирлик ёки исталган ДУК ўзи хоҳлаган пайтда бемалол Ҳукумат қарорларини ўзбошимчалик билан ўзгартира оладиган бўлиб қолдими? Қачондан унақа бўлди, биз эшитмай қолибмизку?!
Ушбу ҳолатга Адлия вазирлиги бирор муносабат билдирса яхши бўлар эди. Ва Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўзидан ҳам қўшимча изоҳ кутиб қоламиз. Агар вазирликда яхши юристлар бўлмаса, Адлия вазирлигидан маслаҳат сўраб кўришсин, қаерда хато қилишганини айтишади.
Нима бўлганда ҳам бу ўзбошимчаликка тезроқ чек қўйилиши керак.
P.S.: вазирлик бугун IMEI-кодлар базаси кутилмаганда очилгани бўйича ҳам изоҳ бермади ҳали.
👉 @xushnudbek 👈
Bir kunmas bir kun shuncha xalqni qarg'ishini olib shu ishlarni qilganlar va umuman shuncha qiyinchiliklar sababchilari javob beradi. O'xi shundoq ham qiynalib nima qilishini bilmay yurgan xaqlni yana ham botqoqqa botirib mazza qilib tursin xozircha
xa shunchaki to'g'ri proporsional ravishda rivojlanmoqda bir tomondan Monopoliyaga qarshi kurash ket moqda bir tomonda esa yangi- yangi monopoliyalar rivojlanmoqda. Men esa yangi xorijdan olib keltirgan telefonimni registratsiya qilolmayabman
Нега халкга бу нарсани мажбурлаябди , нимага хамма озини хукукини есдан чикарган , бу мавзуда тшунарсиз вазиятлар жуда коп , ахир кимдур шу телефон оламан деб киналиб ишласа , яна бу томондан , кандайдур ташкилот чикиб шуни ройхатдан отказишга мажбурласа , бу мажбурлашлар бизни хкукларимиздан устун болса
Халкимиз учун салбий тасир килса
Нима фойдаси бор буни
Ортикча пул толаб , хаммани хам шаорити буни нарсани котармаса кере , нимага одамларди шаротига караб , карор кабул килинмайди
Бу барча тизиларимиз жудаям шубхали деса болади , буни ортидан халк киналса , бу тизимларди фойдаси йук деб ойлайман