❗️IMEI-кодларга оид янги тартиб ноқонуний жорий этилган

Ёдингизда бўлса, кеча IMEI-кодлари бўйича янги тартиб жорий қилингани ҳақидаги хабарга изоҳ бера туриб, "наҳотки Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгариш киритилган бўлса?" дея бу тартибнинг қонунийлигини шубҳа остига олган эдим.

Бугун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг берган баёнотидан кейин ушбу янги тартиб ноқонуний жорий этилганига 100% амин бўлдим.

Вазирлик ёки халқни қонунчиликни яхши тушунмайди деб ўйлайди, ёки ўзлари яхши тушунмайди.

Ҳолатни тушунтираман:

Баёнотда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазирлик ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва такомиллаштириш бўйича ваколатли орган деб белгиланган. Шу сабабли «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, яъни тизим оператори IMEI-кодни рўйхатдан олиш тартибига ўзгариш киритган. Эътибор қилинг, ўзгаришни вазирлик эмас, балки бошқа ташкилот киритган.

Энди бир бошидан бошлаймиз.

IMEI-кодларни рўйхатга олиш жараёни қанақа бўлиши Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 йилдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Низомда аниқ белгилаб қўйилган.

Ушбу Низомда IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш чоғида телефон рақами ариза берувчининг номида бўлиши кераклиги ҳақида бирорта қоида йўқ. Бунақа талаб қўйилмаган. Низомнинг 17-бандида ариза берувчидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди, деб ёзиб қўйилган.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори, яъни Ҳукумат ҳужжати. Халқ тилида содда қилиб айтганда, бу Низомни Бош вазир имзолаб, тасдиқлаган. Бу ердаги тартибни ўзгартириш учун яна бир марта Бош вазир тегишли ҳужжатни имзолаши ва рухсат бериши керак. На вазирлик, на қанақадир ДУК ўзбошимчалик билан Бош вазир тасдиқлаган ҳужжатни ўзгартира олмайди.

Аммо бугунги кунда Вазирлар Маҳкамаси қарорига ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Демакки, кеча ушбу тартиб ҳеч бир асоссиз ўзгартирилди. Ва буни вазирликдагилар тўғри дея баҳолаб баёнот берди.

❓Савол: ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ёки ДУК раҳбари Бош вазирдан устунми?

Ёки юртимизда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга амал қилиш тўхтатиб қўйилдими? Исталган вазирлик ёки исталган ДУК ўзи хоҳлаган пайтда бемалол Ҳукумат қарорларини ўзбошимчалик билан ўзгартира оладиган бўлиб қолдими? Қачондан унақа бўлди, биз эшитмай қолибмизку?!

Ушбу ҳолатга Адлия вазирлиги бирор муносабат билдирса яхши бўлар эди. Ва Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўзидан ҳам қўшимча изоҳ кутиб қоламиз. Агар вазирликда яхши юристлар бўлмаса, Адлия вазирлигидан маслаҳат сўраб кўришсин, қаерда хато қилишганини айтишади.

Нима бўлганда ҳам бу ўзбошимчаликка тезроқ чек қўйилиши керак.

P.S.: вазирлик бугун IMEI-кодлар базаси кутилмаганда очилгани бўйича ҳам изоҳ бермади ҳали.


👉 @xushnudbek 👈

391 comments

Show 100 more comments
Bugun yangi telni ochip sim qoygandim hech ham royhatdan otmadi va bir oy vaqt berdi yana osha axmoqgarchik bu imei qachon yoqoladi. Russiada unday narsa yoku
Menga oxirgi paytlar shunaqa tuyulyaptiki, yolg'on bilan haqiqat bir biri bilan kontaktlashib qolganga uxshaydi va har bir malumot, ma'lumot yetkazubchi tomondan eshitilsa-rost va bir paytni uzida xalq tomonidan eshitilsa-yolg'on bob chiqyapti. Paradoks!?
O'zingni pulingayam tel olib iwlatolmasang exx... 😡
Kim biladi mandat bugun chiqarmikin wuncha kuttigu chozib yuboriwdi
O'zi umuman imei kodlarini ro'yhatga olish va buning uchun aholidan pul undirish reket ni o'zginasi.hafsalam pir bo'ldi bu hukumatdan ham
Bizda havo qoldi PUL qilinmagan? Kim shu ishni qila oladi? Kimda taklif bor??? "Soqqa"ni tagida qolib ketadi lekin :-)
Б М М
Ассалому алейкум, Хушнудбек сизни хурмат қиламан ва юрист сифатида фикрларингизни қадрлайман. Бироқ мобил қурилмалар IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишда фойдаланилган телефон рақами мобил қурилма номига рўйхатга олинаётган фуқаро номида бўлиши ҳақидаги хабар бўйича ёзган мақолангизни янгиликнинг асл моҳиятини англамаган ҳолда фақатгина ҳиссиётларга берилган ҳолда ёзилган деб ҳисоблайман.
Б М М
Агар хохласангиз мазкур масалада фикр алмашинишимиз мумкин, бундан жамиятга фақат фойда бўлади.
Shu narsa umuman keragi yoq narsa ozi, qora bozorni oldini olish uchunmisj, e o'girlashursin telni, militsiya nimaga ishledi unda?!
Allohning izni ila Bloggerlar rahmat sizlarga. Bugun yengillikni bloggerlar mehnatidan kurdik. Uchgan telefonlar yondi.
Жамиятга кандай фойдаси бор. Жамият ким. Халкка фойдаси борми.
Икром Исломов
Биз ҳар қандай ҳодисани соддалаштиришдан кўра мураккаблаштиришга муккасидан кетаётганларга ўхшаймиз.Мураккаблик одамларни бездиради, қийинчиликларга дуч қилаверади, кўп вақт ва маблағни талаб қилади.Бу эса халққа фойдалими,аксинча.
Тезрок бу IMEI код масаласи хал килинса буларди
Халк кийналяпти
Пул тулашга емас
Паспорти регистрация килинганига хайрон
Одамларни карғишига колишяпти бу ишларни ишлаётганлар
Qoyil. Endi bechora xalq shaxsiy buyumini ham bemalol ishlata olmaydi(
Баходир
Нахотки!!! Бу юртни эгаси йукми. Хукумат бошидагилар шунака ишларни килиб турса. Хайронман. Охири бахайр булсин ишкилиб. Аллох узинг инсоф бер.
Assalom tartibsizlik
Man 2 kun avval telefon olgani bozorga bordim, bir telefonni tanlab narxini so'rasam, imei ro'yxatidan o'tkazlmagani 120$ ekan, imei ro'yxatdano'tkazilgani 160$ deyqpti.
IMEI ni orqasidan bitta qurilma 400-500 ming so'm qimmat
Яшанг Хушнудбек ака яшанг боризга шукур яшанг!!!
Шах и Мат узИМЕИ))))
Show next 70 comments