This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёмғир ёғишни бошлади.

Целлофан тагига кириб олган охирги абитуриент шошганича жавоблар варағини топширмоқда. Назоратчи эса шоша-пиша ёмғирдан қоғозга шикаст етмасин деб, ҳужжатларни расмийлаштирмоқда.

Хулосалар:

1) ташкилий томондан очиқ майдонда тест ўтказиш осон бўлмаяпти, табиатнинг кутилмаган инжиқликлари ишни янада оғирлаштириши мумкин. Лекин ташкилотчилар, назоратчилар жуда яхши ишлашяпти, барака топишсин, барча стол-стулларни устини ёпиб чиқишга ҳам улгуришибди;

2) очиқлик ва шаффофлик зўр нарсада барибир, битта монитор орқали бутун Ўзбекистондаги тестларни кузатиб ўтириш, 3 йил олдин бунақа ўзгаришлар ушалмас орзу эдику. Марсга одам оёғи етиш эҳтимоли юқорироқ эди бундан;

3) целлофан тагига қунишибгина жойлашиб олган анави абитуриент - ТОП! 👍 Шунча ҳаракатига яраша яхши балл олсин энди, илоҳим, шарманда қилмасдан 😄


👉 @xushnudbek 👈

564 comments

“Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман, аммо имтиҳонга бориш муаммо”..

Қумқўрғон туманида туғилган, ҳозир Россиядаги олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба Саидмурод Хўжақуловдан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

“Россия Федерациясида ўқийман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчириш учун transfer.edu.uz сайтида онлайн тарзда ариза топшириб, рўйхатдан ўтганман. Ариза қабул қилинган.

8 август куни Тошкентда брифинг бўлди. Унда олий таълим вазирлиги ходимлари шу масаладаги саволларга жавоб беришди. Ўшанда “бу йил ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди, тўғридан-тўғри ўқишни кўчириш мумкин” деб айтишганди.

Куни кеча яна қарор чиқариб, “5-6 сентябр кунлари имтиҳон бўлади” деб хабар қилишди. Биздаги асосий муаммо - имтиҳон онлайн бўлса-да, талабани доимий яшаш жойида ўтказилар экан. Қумқўрғонга - доимий яшаш жойимга 5 сентябргача етиб боришим имконсиз. Бу жуда қисқа муддат. Ҳозир бу ердан Ўзбекистонга рейслар йўқ.

Россиядаги Ўзбекистонлик талабалар телеграмда алоҳида гуруҳ очганмиз. Ҳозир гуруҳимиздаги 200га яқин турли университетлардаги ёшларда ҳам худди шу муаммо бор.

Карантин бўлиб йўллар ёпиқлиги сабабли юртга қайта олмай шу ерда қолиб кетдик. Йўл ҳақи ўта киммат, рейслар сони кам эди.

Моддий томондан қийналиб қолдик. Ота-онамиз маблағ етказиб бера олишмаяпти. Контракт ва бошка тўловларни тўлаш учун ишлай десак, бу ерда ишлашга очиқ рухсат йўқ. Агар ноқонуний ишлаётганда ушлансак, “депорт” олиб Россияни бир неча йилга тарк этишга тўғри келади.

Кўп йигит-қизлар оила қуришмоқчи. Ватанга қайтиб кетишга ҳам ҳеч қандай имкониятимиз йўқ. Илтимос, муаммоимизнинг ҳал этилишида амалий ёрдам беринглар” -
Baxtiyor Valiyev
👍👍
rasch
Daxshat
Yomg'ir tufayli imtihon qoldirilsa nima bo'ladi?
ertangi test topshiradigonlaga omad
GULNOZA RASULOVA
Ilohim kirsin shu bola 9mad unga chin dildan
عزيزة
Молодец. Хамма абитуриентларга омад))
Sultonova M
Hamma hayron test bõladigan joylarni ustini yopish kerak edi
Yomg'irda qiynalib topshirganlari haqqi o'qishga budjetga kirsin ilohim!
Show next 100 comments