Тошкентда ёмғир ёғишни бошлади.
Целлофан тагига кириб олган охирги абитуриент шошганича жавоблар варағини топширмоқда. Назоратчи эса шоша-пиша ёмғирдан қоғозга шикаст етмасин деб, ҳужжатларни расмийлаштирмоқда.
Хулосалар:
1) ташкилий томондан очиқ майдонда тест ўтказиш осон бўлмаяпти, табиатнинг кутилмаган инжиқликлари ишни янада оғирлаштириши мумкин. Лекин ташкилотчилар, назоратчилар жуда яхши ишлашяпти, барака топишсин, барча стол-стулларни устини ёпиб чиқишга ҳам улгуришибди;
2) очиқлик ва шаффофлик зўр нарсада барибир, битта монитор орқали бутун Ўзбекистондаги тестларни кузатиб ўтириш, 3 йил олдин бунақа ўзгаришлар ушалмас орзу эдику. Марсга одам оёғи етиш эҳтимоли юқорироқ эди бундан;
3) целлофан тагига қунишибгина жойлашиб олган анави абитуриент - ТОП!
👍 Шунча ҳаракатига яраша яхши балл олсин энди, илоҳим, шарманда қилмасдан
😄👉 @xushnudbek 👈
Kim biladi bu yil kirgan talabalarga óqish online buladimi yoki offline
Илгари плёнка остига пахта экиларди, энди абитуриент "экиляптими" дейман 😄
P.S.: турли синовлар ва машаққатлар билан тест топшираётган барча билимлиларга омад тилаймиз. Тезроқ пандемия даф бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈
Xushnudaka õqiyotgan bõlsangiz kimga qanaqa tasir qiladi blmadm lekin menga emasu boshqalarga g'alati tuyuladi xuddi ularni kamsitayotgandek yana blmadm uzr agar notōg:ri gapirgan bõlsam