❓Йўллардаги “яма”лар етказган зарарни қандай ундириш мумкин?Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, дейишадику. Ҳар сафар қишдан чиққач йўлларимиз ғалвирдек илма-тешик бўлиб кетади. Айбдор ким? Албатта — табиат! Кўп ёмғир ёки қор ёғгани асосий сабаб қилиб кўрсатилади. Йўл қурилиши соҳасидаги ўғриликлар, коррупция ва малакасизлик табиат инжиқликлари орқали хаспўшланади.
Кеча каналимизда йўлларда пайдо бўлган чуқур (яма)лар транспорт воситаларига зарар етказса ёхуд носоз йўл сабаб йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлса, амалдаги қонунчиликка кўра, ўша зарарни ундириб олиш мумкинлиги
ҳақида ёзгандим.
Мазкур аудио хабарда шу ҳақида батафсилроқ тушунтиришга ҳаракат қилдим. 10 дақиқа
(2х қилиб эшитсангиз - 5 дақиқа) вақтингиз учун рози бўласиз.
👉 @xushnudbek 👈
Меердан ошик юк ташишни каттик назоратга омас экан давлатга йул куриш катта маблагга тушовради
Йўллар эмас ямалар,
Қачон яма ямалар?!