Миллий сертификат атрофидаги можаролар юзасидан муҳокамаСўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Ўзим шу кунларда Тошкентда эмаслигим, интернетдан бироз узилиб қолганим
(Edge чиқавериб жонга тегди) учун ушбу мавзуни батафсил ўрганишга имконим бўлмади. Бугун барча постларни диққат билан ўқиб чиқдим, менга келган хабарлар билан танишдим ва айрим мутахассислар билан суҳбатлашдим.
Ушбу мавзу
моҳиятан жуда муҳимлиги, бунинг остида миллат келажаги масаласи ётганлиги учун бугун каналимизда овозли чат кўринишида суҳбат қиладиган бўлдик.
Овозли чатда
ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этади.
Саволлар, эътирозлар, факт ва далилларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.
Овозли чат
бугун соат 18:00 да бошланади.
👉 @xushnudbek 👈
Мирасда Учёт и Аудитда