Миллий сертификат атрофидаги можаролар юзасидан муҳокамаСўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Миллий тест тизими бўйича бериладиган сертификатлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тест саволларининг X-вариант сифатида тарқаб кетгани, айрим ўқув марказлари ва репетитор ўқитувчилар маълум ҳақ эвазига жавобларни пуллаётгани, натижада тестга кириб чиққанлар 90-100 фоиз натижа кўрсатаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Ўзим шу кунларда Тошкентда эмаслигим, интернетдан бироз узилиб қолганим
(Edge чиқавериб жонга тегди) учун ушбу мавзуни батафсил ўрганишга имконим бўлмади. Бугун барча постларни диққат билан ўқиб чиқдим, менга келган хабарлар билан танишдим ва айрим мутахассислар билан суҳбатлашдим.
Ушбу мавзу
моҳиятан жуда муҳимлиги, бунинг остида миллат келажаги масаласи ётганлиги учун бугун каналимизда овозли чат кўринишида суҳбат қиладиган бўлдик.
Овозли чатда
ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам иштирок этади.
Саволлар, эътирозлар, факт ва далилларни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.
Овозли чат
бугун соат 18:00 да бошланади.
👉 @xushnudbek 👈
бўйича мулоҳаза ва таклифлар
Мулоҳазалар ва эьтирозлар:
1. Тестларни халқ таълими вазирлиги
мутассаддилари томонидан тузилишининг ўзи хато, кучайтирилган назорат остида тест
марказида махсус ишчи гуруҳ томонидан тузилиши керак эди.
2. Тест тузилиши ва жавобларнинг берилишида ҳам
хатолар кўп. Бунинг исботи мазкур манзилларда келтирилган. (https://kun.uz/54343576),
3. Тест жавобларининг тарқалиб кетганлиги коррупцион
ҳолатларнинг белгиси (https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/14/test/
ва ҳоказо.
ТАКЛИФЛАР
1. Тест жавоблари тарқалиши мутасадди органлар
томонидан тез ўрганилиб, айбдорлар аниқланиб уларга тегишли қонуний чора
кўрилиши ва матбуотда эълон қилиниши шарт
2. Миллий тест тизими учун тўланган тўловлар абитуриентларга
қайтарилиб тест натижалари бекор қилиниши шарт
Хамма хакконий билимига ишонганларга квоталар муаммо булиб турган бир вактда, миллий сертификат яна бир ортикча муаммо булди
Horam bn bowlangan iwdan topilgan daromad kelajakda oziga va farzandlariga buyurarmikin teng bolib abiturentlar 2-3 yillab tuni tun kunduzni kunduz demasdan oqiydi
Agar shu yoshlar Doktorlar o'qtuvchilar chiqsa buyog'ini ko'ra veringda qandey bo'lishini
O'zbekistonda esa har yili 30% dan oshiqroq odam sotib olingan "bilim" evaziga o'qishga kiradi va bitirguniga qadar pul evaziga bitirib oladi