⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent
Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида
5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни
сиртқи ва
кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг
рўйхати тасдиқланди
(жами 71 та ташкилот).
➖ Рўйхатдаги ташкилотлар
100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.
➖ Тавсияномани
шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради. Ва ҳ.к.
➖ Сиртқи таълим шакли учун
5 йил, кечки таълим шакли учун
4 йил ўқилади.
➖ Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари
ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.
➖ 5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.
➖ Онлайн рўйхатдан ўтказиш
2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.
‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:
Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш
(ўтган йилги):
https://t.me/xushnudbek/6610Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631👉 @xushnudbek 👈
Илтимос аниклик киритиб беринглар
Берилгандаям 5 йил укишни УЗИ бдими
Ташкилот тулайдимиш
Хаммаси бекорчи сап сайта гапла
Хуллас корни тукни корни оч Билан Нима иши бор