⚡️5 йил стажга эга бўлган ходимларнинг қабулига оид
#abituriyent
Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида
5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни
сиртқи ва
кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг
рўйхати тасдиқланди
(жами 71 та ташкилот).
➖ Рўйхатдаги ташкилотлар
100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.
➖ Тавсияномани
шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради. Ва ҳ.к.
➖ Сиртқи таълим шакли учун
5 йил, кечки таълим шакли учун
4 йил ўқилади.
➖ Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари
ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.
➖ 5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.
➖ Онлайн рўйхатдан ўтказиш
2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.
‼️Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:
Қабул тартиби ҳақида овозли тушунтириш
(ўтган йилги):
https://t.me/xushnudbek/6610Қабул қилиш тартиби мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2633Тавсиянома бланкасининг шакли мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/2631👉 @xushnudbek 👈
Мтт да ишлайдиган тарбиячиларни ойлигини хам бир назарот килишса максадга мувофик буларэди.
Узбекистонимизнии келажаги булмиш болаларни бизлар етиштириб берамиз аммо ойлигимиз жудаям ачинарли ахволда.
Депутатлар каерга карашябди.
Уларни бизга ердами булмаса нимага керак бу депутатлар.умуман керакмас.
Xushnudbek qandaysiz yaxshimisiz.
Mening ctajim 28 yil Qarshi Pedagogika bilim yurti jismoniy tarbiya bo‘limini tugatganman.
22 yildan beri Dehqonobod tumani XTB 57 -maktabda ishlayman.
Qanday qilib Tavsiyanoma olsam bo‘ladi.
Amaliy yordam bera olmaysizmi.
Maslahat bering.
ILTIMOS.
YO‘LDOSHOV MAXMATQUL DAMINOVICH