Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига кириш тест синовлари ҳақида

📆 2021-2022-ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига кириш тест синовлари 20 август куни 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

📚 Тест синовлари 2 та мутахассислик фани ва чет тили (инглиз, немис, француз) дан ўтказилади.

⏳ Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 25 тадан жами 75 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат-у 30 дақиқа вақт ажратилади.

✅ Чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро сертификатга эга талабгорлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади ва уларга шу фан доирасида олиш мумкин бўлган максимал балл берилади. Уларга тест синовида 2 та мутахассислик фани учун 1 соат-у 40 дақиқа вақт ажратилади.

📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 207,5 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 155 балл), чет тили фани бўйича эса 2,1 баллдан (жами 52,5 балл) берилади.

👨🏻‍💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 18 август куни 15:00 дан бошлаб Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин бўлади.

❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈

73 comments

Odina
Mutahasislik fani tarix mi
Усманова Я.Г
Mandat qachon chiqadii
bakalavr mandat qachon chiqadi?
Manimcha yo‘q
Assalomalekum Xushnudbek aka perevod masalasi boyicha komentariyalarni o'qib korib toliq tshunarli qilib kanalizga joylang xamma xovotirda
Assalomu alaykum Xushnudbek aka perevodga ruxsatnomalar qachon beriladi iltimos shunga ham oydinlik kiritib utib keting.
ikkinchi mutaxassislik yuridikga qachon ochiladi
JIZZAX Hayot Ismatov
Ассалому алейкум хурматли Хушнудбек юридик университетга иккинчи мутахассислик буйича кабул хакида хам маълумот берсангиз, олдиндан рахмат.
Show next 62 comments