#abituriyent
Жорий йилда жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай ўтказилади?
Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи
Абдусамад Маманазаров аниқлик
киритди:
- Пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар
11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун
25 июлдан 10 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.
Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ижодий ва тест имтиҳонлари (
педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг
фақат биттаси (
махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.
Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни
фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида имтиҳонлар
касбий (ижодий) ҳамда
касбий (ижодий)+ тест йўналишида ташкил этилади.
Тўлиқ ижодий имтиҳон асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда абитуриентлар шу пайтга қадар махсус ва умумий жисмоний тайёргарликдан ташқари сузиш бўйича ҳам имтиҳон топширишар эди.
Жорий йилги қабул мавсумида абитуриентлар фақат махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади,
спортнинг сузиш тури бўйича имтиҳон олиб ташланди.
👉 @xushnudbek 👈
Sizdan iltimos arxitektura sohasi haqida ham ma'lumot bersangiz. Bizda 2 ta amaliy va test bo'lishi kerak 1 soatda 2ta amaliy imtihon topshirolmaymizku
🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑🛑
Diplomatiya qabul muddati va dastlabki imtihonlari haqida yangiliklar bormi!