Aбитуриент рухсатномаси қандай ва қачон олинади?
Давлат тест марказининг
эслатишича, абитуриент рухсатномасида
абитуриентнинг шахсий маълумотлари билан бирга, тест топшириш ҳудуди, тест топшириладиган сана ва вақт, тест ўтказиладиган бино, тест топшириш сменаси ва гуруҳ рақами каби бир қатор маълумотлар акс этган бўлади.
Рухсатномани шакллантириш ва абитуриентларга етказиш учун тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак.
Юртимизда карантин чекловлари
давом этаётганлиги сабабли, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳали белгиланмади.
✅ Тест синовларини ўтказиш муддатлари юртимиздаги
эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгилангач, “Aбитуриент рухсатномаси” шакллантирилади ва абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (
abitur.dtm.uz) орқали рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.
Хабарда айтилишича, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланганда, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈