​​Aбитуриент рухсатномаси қандай ва қачон олинади?

Давлат тест марказининг эслатишича, абитуриент рухсатномасида абитуриентнинг шахсий маълумотлари билан бирга, тест топшириш ҳудуди, тест топшириладиган сана ва вақт, тест ўтказиладиган бино, тест топшириш сменаси ва гуруҳ рақами каби бир қатор маълумотлар акс этган бўлади.

Рухсатномани шакллантириш ва абитуриентларга етказиш учун тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланган бўлиши керак.

Юртимизда карантин чекловлари давом этаётганлиги сабабли, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари ҳали белгиланмади.

✅ Тест синовларини ўтказиш муддатлари юртимиздаги эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Тест синовларини ўтказиш муддатлари белгилангач, “Aбитуриент рухсатномаси” шакллантирилади ва абитуриентлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.

Хабарда айтилишича, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланганда, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

10 comments

Neca kun oldin beriladi?
Ruxsatnoma necha kun oldin chiqadi
Sentabrga bòlish extimoli juda katta ekan test sinovlari shundaymi
15 dan kin aniq bolar ekan
Test sinovlari 2020-yil bo'ladimi yomi.Faqat odamni aldaysila bugun unday ertaga bunday deb.Qachon aniq xabar aytasila
Test sinovlari qachon òtkaziladi
Oynisabonu Norboyeva
Test sinovlari 15 dan kegin bo'ladi deyishyabdi shu aniqmi qachon bo'ladi uzi
Нме сайт ишламаябти
Нме жавобла халигачам чкмади