Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
Халқаро блогерлар куни бизнинг юртимизда ҳам бугунги кунда актуал бўлиб қолди. Сабаби кўз тегмасин йилдан йилга блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Имкон қадар шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Бобур Акмалов - Ҳам спорт, ҳам жамиятда содир бўлаётган воқеликларга ўзгача муносабатлари учун. Мард ва ҳақиқатгўй инсон
Даврон Файзиев - Асосан футбол ва UFC даги янгиликларни мунтазам бериб бориши ҳамда ҳафта давомида бир неча чиройли видеоларни бўлишиши учун. Профессионал ва серқирра инсон
Раис Бува - Содир бўлаётган воқеаларга сарказм билан инсонларни кайфиятини кўтариши учун кузатиб бораман
Menga eng zo'ri Otabek Bakirov. Fikrlari juda teran, aniq, oshkora.
Ustoz Mubashshir Ahmad(agar blogerlar safida bòlishsa)