Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
Халқаро блогерлар куни бизнинг юртимизда ҳам бугунги кунда актуал бўлиб қолди. Сабаби кўз тегмасин йилдан йилга блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Имкон қадар шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek
Rais buva
Davletov
behzod hoshimov
ular youtube kanali
mfaktor
Шахсан камина бугунги кунда блогерлик қилаяпган Жохонгир Муҳаммад, Карим Бахриев, Улуғбек Ашур, Сафар Бекжон, Камолиддин Раббимовлар қатори ёш ЖОНФИДО, шижоатли ёш журналистлар Зафарбек Солижонов, Мавжуда, Хушнудбек Худайбердиев, Мусанниф Адхам, Нозим Сафари, Давронбек Тожиалев, Мухрим каби довюрак блогерларимиз билан ҳамфикр мухлис сифатида кузатиб бораман. Уларни муаммоларни кўтариш билан биргаликда ечимни ҳам таклиф қилиши, хақиқат учун босиқлик билан, собитқадам харакатлари ёқади.
Alimoff
Fayzboğ
Bahodir Ahmedov
Zafarbek Solijonov
Otabek Artikov
Troll uz