Cўровнома: қайси блогерларни кузатиб борасиз?
Халқаро блогерлар куни бизнинг юртимизда ҳам бугунги кунда актуал бўлиб қолди. Сабаби кўз тегмасин йилдан йилга блогерлик фаолияти ривожланиб, уларнинг мақоми ва жамиятдаги ўрни сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Шу ўринда каналимиз муштарийларига бир савол билан мурожаат қилмоқчиман.
Сиз қайси блогерларни мунтазам кузатиб борасиз?
Имкон қадар шунчаки номларни айтмасдан, айнан қайси жиҳати учун кузатиб боришингизни ҳам ёзсангиз, янада қизиқроқ бўлар эди.
Барчага раҳмат!
P.S.: сўровнома каналим орқали ўтказилаётгани учун, изоҳларда мени айтишингиз шарт эмас. Бошқа блогерларни айтсангиз, мантиқан тўғри бўлар эди :)
👉 @xushnudbek 👈
Хушнудбек байрамингиз билан табриклайман! Каламингиз хамиша уткир булсин, халк билан хамиша хамнафас булинг! Хамиша ният киламан фарзандларимга хам СИЗ ни йулингизни берсин! Ишларингизга омад!
1.Хушнудбек Худайбендиев булиб утаётган жараёнларган конуний куз билан караб ечими билан ёзиши.
2.Тентакминдс канали жуда адолатли ва дангал фикр билдиради бизнесга мотивация бериб боради.
3.Шухрат Шокиржонов илгор ва соглом фикрлайдиган журналист.
Давлтовуз канали банк молия тизимида жуда дангал ва муаммоларни ечими билан ёритади .
Аслановдан иктибосла хам зур
Fayzbog'.uz (muntazam)
Mubashshir Ahmad Nozim Safari Nurbek Alimov Muhrim Davletovuz Zafarbeklarham jonkuyar bloger deb bilaman, xalq xizmatida bardavom bolishsin👍