Онамга 20 минг сўм“Жамият” газетаси бош муҳаррири Мақсуд Жонихонов Фейсбукда кундалик ҳаётимиздаги бир воқеани
ёзиб қолдирди, шуни Сизлар билан улашгим келди:
“Ҳовлида озгина иш бор эди, вақт тополмай мардикор олиб келадиган бўлдим. Улар тўпланадиган жойга бориб машинани тўхтатгандим, 20-30 таси бирдан ёпирилди.
Кунига саксон мингдан чиқаман, нима иш бўлсаям қилавераман, деди бир йигит.
Унинг кўзларидаги қандайдир мунг мени фақат шу йигитни олиб кетишга ундади.
Одамзот қизиқ, ўзи 100 мингларни чамалаб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, тортишдим:
— 60 минг бераман, гап тамом.
У бир муддат жим турди-ю машинага ўтирди. Уйга келиб кийимларини алмаштирди-да, ишни бошлади.
Ярим соатлар ўтгач бонкада совуқ чой олиб, унинг кийимлари ёнига қўяётганимда бир ёзув дафтарчасига кўзим тушди.
Ҳуснихатнинг чиройлилиги эътиборимни тортди. Унда "20.07.20. Ишим яхши бўлса, ойимга 20 минг, синглимга 20 минг, уйга 20 минг, майда-чуйдага 20 минг деб" ёзилган.
Лекин негадир “уйга 20 минг” деган ёзув устига чизиқ тортилган
😳Демак, бу кела келгунча мендан оладиган пулини ҳисоб-китоб қилган. 60 мингга кўнмаса, ишсиз қолишини ўйлаб, айтганимга рози бўлган. Кейин оладиган пулининг уйга ишлатадиган қисмини ўчирган.
Одамлар бор, жарақ-жарақ пул топади, аммо синглиси ё опаси тугул туққан онасини ҳам бир йўқламайди.
Акалик, укалик, фарзандлик бурчини унутиб қўйган баъзилар эса давраларда ҳеч кимга гап бермайди, лекин суриштирсанг нечта ака-укаси борлигини ҳам эсидан чиқарган бўлади.
Шулар ҳақида ўйларканман, ҳалол меҳнати билан топадиган пули арзимас бўлса ҳам оқибатни унутмаган мардикор йигитга тан бердим.
Тан бериш билан қорин тўярмиди?
Ишни тугатгач, укамизга жуда яхши ишладингиз, ҳовлимни гулдай қилиб қўйдингиз, раҳмат, деб икки ҳисса пул бердим. У аввал унамади.
Энди фақат сизни опкеламан, қўлингиз гул экан, деганимдан сўнг рози бўлди, чеҳрасидаги мунг тарқагандай бўлди.
Ва дуо қилди.
Қалби соф, ҳалол, содда одамларнинг бундай дуоларидан кейин яйраб яшайсан...”
Пост тугади.👉 @xushnudbek 👈
экан
Сизга катта рахмат
Сиздан илтимос, яъна битта муаммога эътиборни қаратсангиз,
Ҳозирги пайтда, пандемия шароитида кўпчилик даромадидан ажралиб, қийинчилик билан кун кечириб келмоқда. Бироқ бозордаги нарх-наволар ошиб кетяпти. Буни ўз сабаблари бор албатта лекин, деҳқон пешона тери, машаққатли меҳнати билан яратилган маҳсулотлар олиб-сотарлар қўлида бир неча баробарга ошиб кетяпти. Деҳқон шунча меҳнат қилиб, маҳсулотини масалан 3 мингга сотса, олиб-сотарлардан кейин маҳсулот харидоргача 10 минггача чиқиб кетяпти. Наҳотки шуни тартибга солишни иложи йўқ, бзорларни эгаллаб олган мафияларга давлатни кучи етмайдими. Қачон деҳқонни ўзидан маҳсулотни асл нархида сотиб оламиз, қачон деҳқон ўзидан кейин текинтомоқ олиб-сотарларни боқишни бас қилинади,
Шу масалага катталарни эътиборини қаратсайиз яхши бўларди, чунки ёзда маҳсулотларни нархи ўзи баланд бўлиб турибди, эртага қишда кўпчилик худо кўрсатмасин очарчиликка рўбарў бўлиши мумкин, бу кетишда!!!