Тестда ҳар доим ҳам мантиқ ишлатиб бўлмайди-да, дейишмоқда. Тўппа-тўғри, барча саволларни ҳам фақат мантиқ билан топиб бўлмайди, умумий фактик билимлар ҳам керак бўлади. Аслида юқоридаги савол ҳам ҳеч қанақасига мантиқий савол эмас, у ерда аниқ факт сўраляпти. Аммо ушбу фактик саволни мантиқ билан ечса бўлади, демоқчиман. Чунки мантиқий фикрлашингиз яхши бўлса, тест ишлаш тактикасида сизга катта ёрдам беради. Ўзи умуман олганда мантиқий фикрлаш ҳаётда ҳам кўп асқатади.
Кейин айримлар математикада мантиқий фикрлаш ўтмайди, дейишибди.
Ия, ҳамма мантиқ математикада-ку! Математикани яхши ўқиганларнинг мантиқий фикрлаши кучли бўлади, мантиқий фикрлаши кучли инсонлар математикани яхши ўзлаштиришади. Фақат формула ёдлаш ёки қўшиш/айиришни билиш билан математикада натижа кўрсатиш имконсиз.
Математика фанидан бугун менга тушган бир савол эсимга тушиб қолди:
❓Фақат 0 ва 3 рақамларини ишлатиб нечта 3 хонали сон ҳосил қилиш мумкин?
Мана бунга аниқ мантиқ керак. Қани, сиз ҳам шу саволнинг жавобини топиб кўрингчи.
P.S.: ушбу саволлар мажбурий блокдан олинган, шу сабабли бирмунча осон. Мутахассислик блокида мураккаб саволлар ҳам бор.
👉 @xushnudbek 👈
303
333
330
303
330
333
300
303
330
333