⚡️Ўқишни кўчириш (тиклаш) учун ариза юборганлар диққатига!Ўзбекистондаги давлат ОТМдан бошқа ОТМга ва бир ОТМ доирасида ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида
transfer.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабалар (фуқаролар)нинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди, деб
хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Aйрим аризалар маълум бир сабабларга кўра
рад этилган.❗️Рад этилган аризаларнинг камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг
СЎНГГИ МУДДAТИ 2021 йил 13 август куни соат 23:59. ❌ Ушбу муддатдан сўнг аризаларни
таҳрирлаш имкони бўлмайди. ‼️Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган
AРИЗAЛAР КЎРИБ ЧИҚИЛМAЙДИ.☝️Рўйхатдан ўтган барча талабалар (фуқаролар)дан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали), аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.
P.S.: бу ерда гап хориждан ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш ҳақида кетмаяпти.👉 @xushnudbek 👈
Агар сиз бир давлат ОТМидан бошқасига ёки бир ОТМ ичида бир йўналишдан бошқасига кўчириш учун ариза берган бўлсангиз ва transfer.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда “Аризангиз қабул қилинди” деган ёзув чиққан бўлса, бу ўқишни кўчиришга рухсат берилди, дегани эмас. Бу ёзув шунчаки бирламчи техник текширувдан муваффақиятли ўтиб, аризангиз комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилинганини билдиради.
Тез орада аризангизни тегишли комиссия кўриб чиқади ва ўз хулосасини маълум қилади.
Агар комиссия узрли сабаб сифатида кўрсатган важларингизни асосли деб топса, базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга рухсат беради.
Агар узрли сабаб мавжуд эмас деб топса, унда табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишни кўчиришга тавсия этади. Бундай ҳолатда ўша талаба ўқишни кўчириш учун ариза берган йўналишида супер-контракт тўлаб ўқишга мажбур эмас. Талабанинг шароити кўтарса ўқийди, йўқса ўзининг аввалги жойида ўқишини давом эттираверади. “Ўқишни кўчириш учун ариза берган экансан, энди бизда ўқимайсан”, деб талабалар сафидан чиқаришмайди.
👉 @xushnudbek 👈