​❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

✅ ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак. Фақат сарлавҳани ўқиб, дарров изоҳларда “менга мунча балл етмади, қанча тўлайман?” деб коммент ёзиш шарт эмас.

Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.

Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Шундай бўлса-да, супер-контракт миқдорини қандай ҳисоблаш йўлини яна бир бор тушунтиришга ҳаракат қиламан.

❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин. Чунки кўплаб ОТМлар молиявий мустақилликка эришган ва улар эркин нарх белгилай олади, давлат эса шунчаки минимум миқдорини тасдиқлайди холос. Интернетда «менга қанча бўлади, унга қанча бўлади» дегандан кўра, ОТМ билан боғланиб, аниғини билиб олишни маслаҳат бераман.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;

‼️2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.

Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1️⃣ 1-тоифа: кириш чизиғига 4,05 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

➖ 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

➖ 1,06 баллдан 2,05 баллгача — 2,0 баробари;

➖ 2,06 баллдан 3,05 баллгача — 2,5 баробари;

➖ 3,06 баллдан 4,05 баллгача — 3,0 баробари.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).

2️⃣ 2-тоифа: кириш чизиғига 4,05 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.

Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
👉https://t.me/xushnudbek/11522

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм.

👆Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930).

❕БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4,05 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.

3️⃣ 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар ҳам супер-контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 182 млн 598 минг сўм тўлаши керак (2 х 91.299.300).

Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

ℹ️ Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз. Супер-контракт тўлашнинг қолган техник ва ташкилий томонларини ҳам ОТМлардан аниқлаштиринг.


👉 @xushnudbek 👈

1031 comments

Show 100 more comments
Ассалому алайкум мен руйхатдан утишга улгурмадим нима килсам булади?
Nilufar Achilova
56.7dan kam toplaganman ammo IIV farzandlariga degan imtiyozim bor qancha tolayman pedagogikaga
ㅤ 🌸U̥ͦn̥ͦi̥ͦc̥ͦo̥ͦr̥ͦn̥ͦ🌸
Лев
Ассалому алайкум Русский филологиясига топширдим 96,45бол супир кантирак канча булади
Кайси университетларни белгилагансиз?
Нам ДУ га Ректор номига онлайн ариза берганмиз халигача тасдикламаяпти
Nilufar Achilova
56.7dan kam toplaganman ammo IIV farzandlariga degan imtiyozim bor qancha tolayman pedagogikaga
Aytyaptilarku Otm bilan bog'laninglar anigini aytadi deb. Imtiyozgamas umumiy baldan kelib chiqib hisoblanadi deb
M@ftuna Xasanovna
Assalom aleykum bu yerda aytilgan OTMlar safida Nizomiy pedagogika universiteti ham bormi, ya'ni super kontraktni o'zi mustaqil belgilay oladimi
5 ball yetmagan ham 20 ball yetmagan ham bir xil qoyil
Босингизлар,одамларда пул коп
Shokirov Nurmuhammadjon
Sherzod
5 ball yetmagan ham 20 ball yetmagan ham bir xil qoyil
Manga 4.15 bal yetmadai nechipul bo'larkin
Shokirov Nurmuhammadjon
Manga 4.15 bal yetmadi nechi pul bolarkan
Assalomu alaykum hammaga men Andijon davlat universitetiga topshirgan edm sirti talimdagilarga òqiw 4 oktabirda ekan men super kontrakka ariza topshirganman lkn hali shartnoma ciqmadi endi bizni òqish ham kecikadimi
Beg'ubor
nohaqlik 5 ball ham 50 ball olgan ham bir xil miqdorda pul to'lashi adolat yo'q
Гулмира
Ассалому алайкум Хушнудбек ака.Абитуриент Имтихонда максадли таълим йуналишида иштирок этган булса супер кантракт умумий таълим йуналиши утиш бали билан хисобланади дейилган. Шу хакда маълумот беринг. Умумий таълим йуналиши утиш балини каердан куриш мумкин.
Jahongir
Туризм йуналиши сизни жадвализда курсатилмаганку шунга аниклик киритиб беринг
Qaysi axmoq 9k$ dan 18k$ gacha Uzb Univerlariga pul to'lab kirarkan. The whole thing is a joke.
90 100 mlyonlab tolab zor ish qilsa boladi. Xitoydan zor narsalar opkeltirib ishlab chiqarish qilsa boladi
Show next 100 comments