HUMO пластик карталари ишламаётгани ҳақида кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда.
Картадан картага пул ўтказиш, нақд пул ечиш, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга ошириб бўлмаётгани ҳақида
ёзишмоқда.
Аммо ҳалигача бу ҳақда Марказий банк ҳеч қанақа баёнот ёки изоҳ бермади. Мижозлардан бир оғиз узр сўрагани ҳам йўқ.
HUMO картаси ишлатадиганлар, Сизларда нима гап?
Тўғриси, янгиликларни тўғри қабул қиламан. Лекин, салбий ва ўзини оқламаётган пластик карточкани халқнинг дилини хуфтон қилмай ё хумонинг ишлаш механизмини қайта кўриб чиқиш керак ёки тизимдан чиқариш керакмикан?!