Янги паспорт олганларнинг муаммоси ҳақида
Кеча брифингда журналистлар томонидан бир савол берилди. Яъни
шу кеча-кундузда паспорт олган ёшлар онлайн рўйхатдан ўтишда муаммога дуч келаётгани, уларнинг шахсий маълумотлари базадан чиқмаётгани ҳақида сўралди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини, агар кимда паспорт бўлса, муаммо бўлмаслигини таъкидлади.
Умуман олганда бу савол вазирга берилиши керак эмасди. Чунки онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнларига вазирлик деярли аралашаётгани йўқ, бунга Давлат тест маркази масъул.
Аслида эса,
ушбу муаммо - бор! Ҳақиқатдан шу яқин кунларда паспорт олган айрим ёшлар онлайн рўйхатдан ўта олмаяпти, чунки
янги паспортнинг маълумотлари базага киритилмаган.
Бу бўйича ДТМ расмийлари билан боғландим, улар бу масала ДТМ сайтига алоқаси йўқлигини, муаммо
Давлат персоналлаштириш марказининг базаси билан боғлиқлигини, агар паспорт маълумотлари базага киритилса, ҳеч бир тўсиқларсиз онлайн рўйхатдан ўтиш мумкинлигини маълум қилишди.
Ушбу муаммога дуч келаётган ёшлар паспорт столларига бориб,
"Нега менинг паспортимни базага киритмадингиз?" деган саволлар билан уларга эътирозларини билдиришаётган экан.
Шу сабабли ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмий вакили билан боғланиб, ушбу масалага изоҳ сўраб кўрдим. Вакилнинг таъкидлашича, ушбу масала
паспорт столларга, ички ишлар тизимига боғлиқ эмас. Чунки фуқаролик паспортидаги маълумотлар билан ишлаш
Давлат персоналлаштириш марказининг ваколатига киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан айнан қандай муаммо чиқяпти, аниқ билмадиму, лекин ҳозирги шароитда паспорт олган ёшларнинг маълумотларини тезроқ базага киритишса яхши бўларди.
Чунки улар 20 июлгача рўйхатдан ўтишга улгуришлари керак.
Давлат қабул комиссияси ушбу масалани назоратга олади деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈
Мен туман халқ таълими бўлимида аттестат ва шаҳодатномаларни таркатишга масъул ходим вазифасида ишлайман. Ҳақиққатан ҳам агар ўқувчи янги яқин кунларда паспорт олган бўлса ўқувчининг ПИНФЛ attestat.uzedu.uz (ХТВнинг базаси) га киритишда муаммо бўлади, хатолик чикади натижада ўқувчи ОТга хужжат топширишга муоммо бўлади.базага чиқиши учун вақт керак 5-10 кундан кейин базада киритишда муаммо бўлмайди. бугун 10 июл бўлганини ҳисобга олсак баъзи битирувчилар муаммога дуч кеишлари мумкин.
71 235 44 23 — Давлат Персоналлаштириш маркази (Центр персонализации) nomeriga qo'ng'iroq qilib bildirsangiz to'g'rab berishadi. Lekin qo'ng'iroq qilganda darrov javob bera olisholmaydi.
Davlat esa hech qachon tizimli ishlamagan.