Янги паспорт олганларнинг муаммоси ҳақида
Кеча брифингда журналистлар томонидан бир савол берилди. Яъни
шу кеча-кундузда паспорт олган ёшлар онлайн рўйхатдан ўтишда муаммога дуч келаётгани, уларнинг шахсий маълумотлари базадан чиқмаётгани ҳақида сўралди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини, агар кимда паспорт бўлса, муаммо бўлмаслигини таъкидлади.
Умуман олганда бу савол вазирга берилиши керак эмасди. Чунки онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнларига вазирлик деярли аралашаётгани йўқ, бунга Давлат тест маркази масъул.
Аслида эса,
ушбу муаммо - бор! Ҳақиқатдан шу яқин кунларда паспорт олган айрим ёшлар онлайн рўйхатдан ўта олмаяпти, чунки
янги паспортнинг маълумотлари базага киритилмаган.
Бу бўйича ДТМ расмийлари билан боғландим, улар бу масала ДТМ сайтига алоқаси йўқлигини, муаммо
Давлат персоналлаштириш марказининг базаси билан боғлиқлигини, агар паспорт маълумотлари базага киритилса, ҳеч бир тўсиқларсиз онлайн рўйхатдан ўтиш мумкинлигини маълум қилишди.
Ушбу муаммога дуч келаётган ёшлар паспорт столларига бориб,
"Нега менинг паспортимни базага киритмадингиз?" деган саволлар билан уларга эътирозларини билдиришаётган экан.
Шу сабабли ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси расмий вакили билан боғланиб, ушбу масалага изоҳ сўраб кўрдим. Вакилнинг таъкидлашича, ушбу масала
паспорт столларга, ички ишлар тизимига боғлиқ эмас. Чунки фуқаролик паспортидаги маълумотлар билан ишлаш
Давлат персоналлаштириш марказининг ваколатига киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан айнан қандай муаммо чиқяпти, аниқ билмадиму, лекин ҳозирги шароитда паспорт олган ёшларнинг маълумотларини тезроқ базага киритишса яхши бўларди.
Чунки улар 20 июлгача рўйхатдан ўтишга улгуришлари керак.
Давлат қабул комиссияси ушбу масалани назоратга олади деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈
Telegram +998901030013
https://t.me/hikoyam_814
Мен каби кўплаб мактаб битирувчилари олий ўқув юртларига ҳужжат топшира олмаяпти.
Яъни паспорт олганмиз, лекин базада кўринмаяпти. Онлайн тарзда ҳужжат топшира олмаяпман. Қамаши тумани паспорт столига шу масалани ҳал қилиб беринглар, деб бир ойдан буён қатнайман.
Паспорт столида ишлайдиган Сардор исмли ходимнинг айтишича, биргина Қамаши туманида 564 нафар битирувчининг паспорти базага киритилмаган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази ходимлари бир ойдан буён ўзларига карантин эълон қилганмиш. Улар базани очиб бермаса, паспорт столидагиларнинг қўлидан ҳеч иш келмасмиш.
Яна паспорт столидаги Сардор аканинг айтишича, айни пайтда бундай сарсон бўлаётган мактаб битирувчилари фақат Қамашида эмас экан! Бутун республикада шундай сарсонгарчилик эмиш.
Унинг гапидан тушундимки, айни пайтда минг-минглаб тенгдошларим ҳам имтиҳонларга тайёрланиш ўрнига 20-30 кундан буён паспорт столлари эшигида сарғайиб ўтиришибди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази жуда ёпиқ ташкилот шекилли? Қамаши паспорт столидан ушбу ташкилот телефон номерини беришди -- 71235-44-23. Ҳар қанча телефон қилсак ҳам, улар кўтаришмаяпти.
Ҳадемай, яъни 20 июлда ОТМларга ҳужжат топшириш муддати тугайди. Жуда оз муддат қолди. Агар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш маркази, Халқ таълими вазирлиги ёки ИИВ муаммомизни тезкорлик билан ҳал қилиб бермаса, мен каби кўплаб тенгдошларим қайсидир бюрократ ташкилотнинг касри сабаб талаба бўлолмай қолиши мумкин...
Умид қиламанки, ушбу мурожаатим мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди 🙏🙏. Телефон рақамим: (99) 941-70-46.
Асила БЕРДИНАЗАРОВА.
Қамаши тумани.