Талабаларга уйини ижарага берганлар даромад солиғидан озод этилиши режалаштирилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Солиқ
кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун
лойиҳаси жойланди.
Амалдаги кодекснинг 378-моддаси (Солиқ солинмайдиган даромадлар) солиқ тўловчининг
уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари
солиқ солинмайдиган даромад сифатида қаралишига оид янги кичик банд билан тўлдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда уйига талабаларни ижарага қўйгани учун уй эгаси (талаба эмас) келишилган ижара суммасидан даромад солиғи тўлаши керак.
👉 @xushnudbek 👈
Ular qachon ozod bo'lishadi