⚡️ Супер-контрактга аризани онлайн юбориш имкони яратилди

Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

✅ Ушбу тизим:

➖ ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;
➖ жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
➖ электрон аризаларни автоматик шакллантириш;
➖ тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали ДТМ базасидан тўғридан-тўғри олиниб, онлайн ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.

❗️Давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати 1 октябрь этиб белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈

1130 comments

Show 2 more comments
Super mupper kontrakam bolsa yaxshi bolardi birinchi yilni ozida oqishga kirib olardikda
Ismatullayevna
Maagistlarni qoshimchaga qachon chaqirarkan
tizim yaxshi ishlamayaptimi?
Мед инст ичги перевод качон чикади ответ? Ким билади
Assalomalekum magistraturanikichi uniyam yozsa boʻladmi
Хайитбоева Динара
Men qancha tulawumi bilmiyamanda
Asqarova Rozajon
Jshshir nima
Narx chqmayabdiyu
Onlayn ariza yozib bo'lmayabdiku
Chet el perevodchilari ham shu platformadan ariza yozsa buladimi
Хайитбоева Динара
Iltimos yordam bering
FERUZA
Narxlarni chqarsin bowda
Канде килиб нархларни билмасдан ариза бериш мумкун йоки бу килент кочирмаслик учун килинган ишми
👨‍👩‍👧‍👦OILAM ‐ BAXTIM 👨‍👩‍👧‍👦
8 ball yetmaganlarga qancha bularkin summasi biladigonlar aytib yuborizlar iltimos
♡♡
Assalomalekum Jsh Shir yozsa hato divoti qib bomavoti nma qisa bo'ladi
Бу тизимни реклом килишдан олдин ишга тушуриш керак руйхатдан утиш кисми ишламадики хали
Окишни кочиниш учун Давлат Комиссиясига жонатилди делинган Ариза Тарихи диган жойда Нима динани бу Ичги переводда
Show next 100 comments