⚡️ Супер-контрактга аризани онлайн юбориш имкони яратилди
Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган
(супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи
t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.
✅ Ушбу тизим:
➖ ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;
➖ жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
➖ электрон аризаларни автоматик шакллантириш;
➖ тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.
Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали ДТМ базасидан тўғридан-тўғри олиниб, онлайн ариза асосида электрон тўлов-шартнома
автоматик расмийлаштирилади.
❗️Давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати
1 октябрь этиб белгиланган.
👉 @xushnudbek 👈
Qashqasaryo
Oʻz yashash hududiga perevod boʻlishi aniq deyilgandi. Oliy Taʼlim vaziri ham bu aniq amalga oshadi degandi. Lekin unday boʻlmadi. Men bilganlar barchasi rad etilgan. Aynan oʻz yoʻnalishida ham oʻqish koʻchirilmagan.
Shuni aniqlashga yordam bersangiz, iltimos