❓Талабаларга ижарасининг бир қисмини давлат тўлайдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, талабаларнинг ижара харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланади.
Президент фармонига кўра,
2021 йил 1 майдан бошлаб:
➖ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг
60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг
50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
❗️Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:
➖ Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (
270 минг сўм);
➖ қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан
(135 минг сўм) ошмаслиги керак.
➖Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда
эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.
❓Шу пайтгача кимгадир тўлаб берилдими?Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигидан олган маълумотимизга кўра, ўтган ўқув йилининг охирида
43 та ОТМдан келиб тушган эҳтиёжларга мувофиқ май-июнь ойлари учун
3 минг 163 нафар талабага
920,8 млн.сўм маблағлар Давлат бюджети томонидан тўлаб берилган. Ўша пайтда кўплаб ОТМлар онлайн ўқишда бўлгани учун талабгорлар кам бўлган.
❓Ижара пулининг бир қисмини олиш учун нима қилиш керак?Ҳозирча бунинг батафсил тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинмади, лекин яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Шунда тартиби аниқроқ бўлар эди. Лекин битта нарса аниқ: уй эгаси ва талаба ўртасида имзоланган
расмий ижара шартномаси бўлиши керак. Шунчаки оғзаки келишув бўлса, тўлаб берилмайди.
ℹ️ Тез кунларда каналимизда айнан
талабалар турар жойлари ва ижара тўловлари мавзусида овозли чат ташкил қилишни режалаштиряпмиз. Ўшанда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олишлари мумкин бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
3163 та талабага 270 мингдан тўлаб берган бўсеям 920 800 000 сўм чиқмийдию 854 010 000сўм бўладию
Гап йўқ тўлаб беришибти ортиқчаси блн 👏
Мен сиртки таьлим йуналишига 5 йил стажидан ортик булган ходимларга тавсиянома асосида хужжат топширган эдим. Саволим шундан иборат сухбат качондан бошланади сизда бу тугрисида маьлумот йукми?
Аризалар тарихида вазирликка юборилган турибди
Man Toshkent shahridan ijaraga kvartira oldim va sentabrdan shartnoma buyicha yashamoqchiman shunda 50% deyapsiz bunda qanday bo’ladi masalan man 250 $ ga zurg’a topdim o’zim TTA 6 bosqich talabasiman yaqinda uylandim oilaliman ishga ham yaqinda kirganman va oylik maoshimni shunday ijaraga beraman hattoki yetmay qolishi ham mumkin deb o’ylayman.Agar siz aytganizdek to’lab berishi tartibi joriy qilinsa yaxshi bo’lar edi.