​​❗Ҳориждаги олийгоҳларда сиртқи ёки масофавий таълим олишни режа қилаётганлар диққатига!

Ўзбекистонда хорижий ОТМ томонидан берилган масофадан ўқитилган ва 3 йиллик сиртқи таълим дипломлари тан олинмайди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси қуйидагиларни маълум қилади:

Айни пайтда Ўзбекистонда олий таълим, кундузги, кечки ва сиртқи шаклда олиб борилади. Амалдаги қонунчиликда олий таълим олиш учун масофавий таълим шакли назарда тутилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарори билан билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 36-бандида маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса тан олишни рад этишга асос бўлиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан хорижий ОТМларда масофадан туриб ўқигани учун берилган дипломлар Ўзбекистонда тан олинмайди.

Бундан ташқари, бир қатор хорижий ОТМлари томонидан бакалавриат учун 3 йил ёки ундан кам муддатга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таклиф этилмоқда.

Юртимизда сиртқи таълимда ўқиш муддати 5 йил этиб белгиланган бўлиб, хорижий давлатларда касбий маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ умумий ўрта ёки ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон таълим стандартларида назарда тутилган даврдан икки йилдан кам бўлса ҳужжатларни тан олиш рад этилиши белгиланган.

Шундай қилиб, хорижий ОТМларнинг бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда ўқиб олинган дипломлари Ўзбекистонда тан олинмайди.

Қуйидаги ҳолатларда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар махсус синовларсиз тан олинади:

1. Ўзбекистон ҳудудида филиаллари мавжуд ОТМларни тугатганлар;

2. Дунё университетлари рейтингида ТОП-1000таликка кирган ОТМларни тугатганлар;

3. Мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар ҳисобидан хорижий ОТМларни тугатганлар;

4. 1992 йил 1 январгача хорижий ОТМларга ўқишга кирганлар;

5. Европа сифат кафолати ассоциацияси (ENQA) томонидан аккредитацияланган ОТМларни тугатганлар;

6. АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларининг ваколатли органлари томонидан аккредитацияланган ОТМларни тугатганлар;

7. Мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон вазирлик ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан хорижий ОТМларни тугатганлар;

8. Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар бўйича хорижий ОТМларга мақсадли ўқишга юборилганлар.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

8 comments

Э бунака ахмокгарчилик бумайдида университетни узи масофавий килса бизада Нима айб диплом узимизга утмаса четга кетади ва уша давлатга фойдаси тегади бизда эса малакали мутахассис етишмасдан колаверади
А кто сказал, что они в Узбекистане будут работать?😂😂😂
Doniyor Nabiyev
Nimaga sayt narmalni iwlamayapti nma bu
Doniyor Nabiyev
Iwlatib bomayapti warmanda
Assalomu aleykum men qo'shni davlat Qozogistonda kunduzgi ta'limda o'qiyman. Hozirda karantin sababli bizni qaytarib yuborishdi hozirda masofaviy talimda 1 kursni tamomladim. O'qishimni O'zbekistonga ko'chirish niyatim bor edi. Bunday vaziyatda o'qishimni ko'chira olamanmi? Javob uchun oldindan rahmat.
Хамидова Лайло
Хамма олдинда юрса бизлар как всегда икки кадам оркага. Масофавий укишни узимизга амал килишни урнига рад этамиз. Узи бу пандемия деб дуне 180 градуска узгараяпти масофавий системага утиб, бизда эса как всегда дурной карорлар.
&Қобилжон Ибрагимов
Ассалому алайкум.Қайси абитуриент О.Т.М киришни хохламайди.
Bu qarorga o’zgartirish kiritish vaqti kelgan, menimcha. Chunki oddiy misol mana yakuniy imtihonlar ko’plab universitet va institutlarda onlayn bo’ldi. Buni esa qonuniy tan olindi. Shunday ekan imkoni bor narsani nega rad etish kerak undan ko’ra uni amaliyotga to’liq tatbiq etish lozim. Olingan bilim ish joyida shundayda ham bilinadi.