ногиронлар_2_фоиз_квотаси_davlattestmarkazi.pdf
808.5 KB
👨‍🦯 Ногиронлар учун қайси олийгоҳларда нечтадан қўшимча грант квоталар ажратилган?

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМ ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти билан танишинг.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

6 comments

Assalom-u aleykum.Sirtqi imtixonlari qachon bolishi rejalashtirilgan.Iltimos aytborila
3 guruh nogirinlariga ham intiyoz beriladimi yoki faqat 1 2 guruh nogironlariga
★Ş`¡`ŗ`o`į`★-¹³-¹¹™
3 guruh nogirinlariga ham intiyoz beriladimi yoki faqat 1 2 guruh nogironlariga
​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар? (9-қисм)

✅ Ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган имтиёзлар

Президентнинг ПФ-5270-сон фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 417-сон қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ:

Бундай шахслар қўшимча давлат гранти квотаси асосида қабул қилинадилар. Уларга мактабнинг 11-синфини ёхуд академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномага эга ногиронлар, шунингдек ногирон болалар даъвогарлик қилиши мумкин. 

 

Улар ҳужжатларни махсус қабул комиссиясига топширадилар, унинг таркибига олий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакиллари киради, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вакиллари ҳам кириши мумкин. Унинг ўзи ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказади. Ҳужжатларнинг умумий пакетига қўшимча равишда абитуриентнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилиш ва унинг аслини кўрсатиш лозим.   

 

Бундай абитуриентлар тўғрисидаги барча ахборот Давлат тест марказининг маълумотлар базасига киритилади. Сўнгра маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади, у мазкур ахборотни ўрганиб чиқади. Абитуриентнинг ногиронлиги тасдиқланмаса, у қўшимча квота бўйича имтиҳонларга қўйилмайди.  

 

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча биноларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30%идан кам бўлмаган балл тўплаганлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилади.
Жасур Давлатов
​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар? (9-қисм) ✅ Ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган имтиёзлар Президентнинг ПФ-5270-сон фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 417-сон қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ: Бундай шахслар қўшимча давлат гранти квотаси асосида қабул қилинадилар. Уларга мактабнинг 11-синфини ёхуд академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномага эга ногиронлар, шунингдек ногирон болалар даъвогарлик қилиши мумкин.    Улар ҳужжатларни махсус қабул комиссиясига топширадилар, унинг таркибига олий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакиллари киради, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вакиллари ҳам кириши мумкин. Унинг ўзи ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказади. Ҳужжатларнинг умумий пакетига қўшимча равишда абитуриентнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилиш ва унинг аслини кўрсатиш лозим.      Бундай абитуриентлар тўғрисидаги барча ахборот Давлат тест марказининг маълумотлар базасига киритилади. Сўнгра маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади, у мазкур ахборотни ўрганиб чиқади. Абитуриентнинг ногиронлиги тасдиқланмаса, у қўшимча квота бўйича имтиҳонларга қўйилмайди.     Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча биноларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30%идан кам бўлмаган балл тўплаганлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилади.
Kotta raxmat
ㅤㅤㅤㅤㅤ
Qo'shimcha 2 foizli grant nima degani,???
Mandayam savol bor edi! 2 foizli grant degani, butunlay grantda o'qiydi degani? Yoki qanday ?