Ассалому Алейкум! Хушнуд ака (узр Хушнудбек деб мурожаат қилмадим))) каналингиз орқали Самарқанд, Наманган ва Термизда юридик факультетлар очилиши ҳақида пост қолдирган эдингиз. Қабул квоталари рўйхатида эса Самарқандда ҳам, Наманганда ҳам ва Термизда ҳам юридик факултетларни топа олмадим. Ёки кейинги ўқув йилидан очилиши режалаштирилганми? Яна битта савол. Магистратура босқичи учун тушиши эҳтимоли бўлган саволларни қаердан олсак бўлади? Фақат бакалавр босқичи учун ўқишга хужжат топшираётган абитуриентлар учун маълумотлар берилиб борилмоқда аммо магистратура босиқичи абитуриентлари озгина эътибордан четда қолаётгандек, назаримда!
Кечагина танишим бўғилиб гапирди. Фарғона универ магистрга тўрт минг сўрашипти. Берманг пул, ўзиз топшираверинг десам ‘рўйхатдан тушиб қоламан яна ўтган йилгидай, пулни берсам кирганлар рўйхатига ёзиб қўяркан‘ деди. Бечора ҳар йили пул бермай кираман дейди киролмиди, билими эса зўр. Гапимни ростлигини Хушнудбек ҳам билади аммо қўлимиз билан ушламаганмиз, шунга сиз айтгандай ‘гапимиз асоссиз‘.
Yozma bo'lsa yana korrupsiya.
Tesda yozmaga nisbatan shaffoflik foizlarda ko'proqni tashkil etadi