Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошган. Уларнинг 6584 нафари соғайган.

❗️Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни 121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.

🏨 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

😢 Вафот этганлар сони 34 нафарга етди. Жумладан охирги 5 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмди.

26-ўлим: Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли Б.Я. (эркак);
27-ўлим: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. (эркак);
28-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. (эркак);
29-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 77 ёшли Н. Г. (аёл);
30-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак);
31-ўлим: Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. (аёл);
32-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 71 ёшли М.Г. (аёл);
33-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли З. (эркак);
34-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 49 ёшли Н.У. (аёл).


👉 @xushnudbek 👈

459 comments

Show 100 more comments
Zoyir
30 та деб бошланган туйлар 100 га якинлашди. Нима бу одамла тушинмайдими? Ула нафакат узини балки бировлани хаетини хавга куяпти!!!!!
Азиза Пардаевна
Максадсиз булмаслиги мумкин,балки менга шундай туюлгандир,аммо кучайтирилган карантин пайтида касалланиш камайган Эди,менимча бундан кочиб кутулиб булмайди,сунгги чора эхтиёткорлик ва иммунитет.
Телевид.га чиқариб ахволни кўрсатиш оқибати ёмон. Чунки фақат тушунган одамгина қабул қила олади. Тушунмаган одам қўрқади. Касаллик аломатлари бор одам буларни кўриб яшириб ўтирмайдими?
Turg'unov
Toriside
Siz uylangunizcha to‘xtatishmidi mayli
Turg'unov
Iy uylanmaganlayam bor
Шунака вазиятда уйланиш кунгилга сигадими
Haqiyqiy juda kuchli cheklovlar bilan. Bir oy karantin boganida hammasi bolmasaham ancha oldinga chiqib olsak bolardi. Atigi bir oyku . Yana 3 oydan keyin yana shunaqa rejim keyin manimcha hammasi tugirmidi
Taxiatosh yashil zona bop turibdi,bozorlarda aparat bn tekshirmaydi,odamla bez maska yuribdi
🇺🇿👨‍🎓Husinov Zafar🇺🇿👨‍🎓
Kìm aytdi Qarwini Guzor Kitob Chiroqchi Qamashi Kosonda nma gap bolyabdi blaszmi
Ха узим Китоб туманида тураман тинчку бозорлар очилган хаммаси жойида
Zoyir
Turg'unov
Man 30 ga kirmaganmane 😂
Бу туришда кирасиз. 😂
Aristokratka
Toq o‘tmaydiku
😂 манам уйланмаганман халлии🤦‍♂️🤦‍♂️
Show next 100 comments