Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 минг нафардан ошган. Уларнинг 6584 нафари соғайган.

❗️Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни 121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.

🏨 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

😢 Вафот этганлар сони 34 нафарга етди. Жумладан охирги 5 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмди.

26-ўлим: Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли Б.Я. (эркак);
27-ўлим: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. (эркак);
28-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. (эркак);
29-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 77 ёшли Н. Г. (аёл);
30-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак);
31-ўлим: Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. (аёл);
32-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 71 ёшли М.Г. (аёл);
33-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли З. (эркак);
34-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 49 ёшли Н.У. (аёл).


👉 @xushnudbek 👈

459 comments

Show 100 more comments
Князь
Беларусьяга ухшаб узини-узи асраш, керак дейсизда.
Aka kochaga qaren hamma doimgidek bolmasa ham lekin karantinni boshidan kopro. Hammayoda ayniqsa aholi orasida kop chiqyapti. Elga kelgan tuy. Ozini asraganni Alloham asredi
Asadov Bobir
Имтихон нима булади
Imtixonni qoyin toy qlsh kere
Zoyir
Ээээээ президенту вазирладан чикияпти минг десенфекция килинсаям, минг тикширувдан уткизилсаям. Хаммаси Оллохнмнг иродаси энди. Оллохдан бошка хечким ердами беролмайди
Baxti .
Даволашни сусайтиришди манимча!
Aristokratka
Imtihon bo‘ladi
Imtihonlar kapeyka toy qilish kere
Хеч қаердан даромад келмаган жойда барака бўладими? Агар сизга 5 кишилик оилага бир ой қараб бер дейишса неча кун чидай оласиз. Зарур қоида ва амаллар ўз вақтида бажарилса бўлди
Show next 100 comments